Муслима аёлнинг дастури (46): Ўн иккинчи ҳадис

0

Абу Талҳа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фаришталар ит ёки сурат бор уйга кирмайдилар”,  дедилар” (Муттафақун алайҳ).

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:

  • Фаришталарнинг уйга кирмаслигига сабаб бўладиган расмлардан чизиш ҳаром бўлган нарсалар, масалан, одам, ҳайвон каби руҳи бор нарсаларнинг расмлари назарда тутилган. Дарахт ва шунга ўхшаш руҳи бўлмаган нарсаларнинг расмини чизиш эса ҳаром эмас.

  • Агар расм аёллар фойдаланадиган тўшакда ёки ёстиқда бўлса, зарари йўқ.

  • Бундай расмларни уйларга осиб қўйиш ҳаромдир.

Қўлидан келган киши бундай расмларни ўчириши, йўқ қилиши, кетказиши вожибдир.

Изоҳ қолдиринг