Муслима аёлнинг дастури (47): Ўн учинчи ҳадис

0

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга энг суюкли жойлар масжидлардир. Аллоҳга энг ёқимсиз жойлар бозорлардир”, дедилар” (Муслим ривояти).

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:

  • Аллоҳга энг суюкли жойлар масжидлардир. Чунки масжидлар Аллоҳ таоло уларни баланд қилиб кўтарилишига ҳамда уларда тасбеҳ айтиш, намоз ўқиш ва зикр қилиш билан Аллоҳнинг исми зикр қилинишига изн берган (амр қилган) уйлардир.

  • Бозорлар бузуқлик, алдов ва шу каби номақбул ишлар содир бўладиган жойлардир. Мана шу сабабдан Аллоҳ таоло бозорларни ёмон кўради.

Аёл киши бозорга фақат эҳтиёж бўлгандагина бориши ва у ерда узоқ қолмаслиги лозим. Шунда Аллоҳ таоло ғазаб қилган жойдан узоқда бўлади.

Изоҳ қолдиринг