Муслима аёлнинг дастури (48): Ўн тўртинчи ҳадис

0

Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у шундай дейди: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим: “Аллоҳ тақводор, бой (беҳожат) ва махфий (амал қилгувчи) бандани яхши кўради” (Муслим ривояти).

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:

  • Тақво Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сабаб бўлиб, нажот йўлидир. Тақво сўзи кенг қамровли сўз бўлиб, Ислом олиб келган ақида, ибодат, муомала ва ахлоқнинг ҳаммасини ўзи ичига олади.

  • Бойлик деганда, гарчи мол-мулки кам бўлса ҳам, одамлардаги мол-мулкка кўз тикмайдиган ва бойликка ўч бўлмайдиган кўнгил бойлиги, нафс тўқлиги назарда тутилган.

Амални махфий суратда қилиш ва риёдан эҳтиёт бўлишнинг фазилати. Махфий банда риёдан узоқ тургани боис, унинг ибодат ва тақвоси қандайлиги билинмайдиган кишидир.

Изоҳ қолдиринг