Қабрларга назр аташ (2)

0

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Назр ва қурбонлик фақат Аллоҳнинг ҳаққи бўлган ибодат турларидандир. Ундан озгинасини ҳам Аллоҳдан ўзгага – на муқарраб фариштага ва на пайғамбарга аташ жоиз, бошқаларни қўяверинг. Ким Аллоҳдан ўзгага назр ёки қурбонлик қилса, Аллоҳга шундай ширк келтирган бўладики, бу ширки уни Ислом динидан чиқариб юборади»[1].

«Доимий фатво қўмитаси» айтади: «Шариат ҳукмларига бўйсуниши вожиб бўлган мусулмонлардан бирортаси қабрда ётганларга атаб назр қилиш ёки жонлиқ сўйиш жоиз деб эътиқод қилса, унинг бу эътиқоди уни Исломдан чиқарадиган катта ширк ҳисобланади. Бу одам уч кун давомида тавбага чақирилади ва қаттиқ сиқувга олинади. Тавба қилса – яхши, акс ҳолда қатл этилади»[2].

Миср диёри собиқ муфтийси Шайх Абдураҳмон Қурроа айтади: «Улар қилаётган қурбонликлар, назрлар ҳамда қабрлар ва маййитлар борасида эътиқодлар жоҳилиятдаги мушриклар қилган ишларга нақадар ўхшаш бўлмаса! Тиллари билан ширкни инкор этишлари уларга фойда бермайди, чунки қилаётган ишлари эътиқодларини билдириб қўяди. Улар авлиё деб билган кишиларини ўзларига фойда берувчи ва душманларига зарар етказувчи деб ўйлайдилар»[3].

Муҳаммад Алоуддин Ҳаскафий Ҳанафий айтади: «Авлиёи киромларга яқинлашиш мақсадида уларнинг қабрларига олиб бориладиган пул, шам ва ёғ каби нарсалар ботил ва ҳаром экани уламолар ижмоси ила собитдир»[4].

Шофеий мазҳаби имомларидан бўлмиш Азраий «Қут ал-муҳтож шарҳ ал-минҳож» китобида айтади: «Иброҳим Халил алайҳиссалом қабрига ва бошқа пайғамбарлару авлиёлар қабрларига назр қилинадиган битмас-туганмас шамларга келсак, албатта назр қилувчи кимса табаррук ва улуғлаш мақсадида қабрга шам ёқишни кўзлаб бу ишга қўл уради ва шу ишини қурбат деб билади. Шу каби назр қилувчиларнинг аксари мақсадини очиқ айтади ва масалан: “Аллоҳ учун Халил қабри бошида, фалончининг қабрида ёки фалон шайхнинг қабри тепасида шунча шам ёқишни назр қилдим”, дейди. Бу иш асоссиз ва ботил иш эканида асло шубҳа йўқ. Бу тарзда қабрга шам ёқиш ҳаромдир. Бу шам ёқилишидан ўша ердаги кимдир фойда оладими, олмайдими, фарқи йўқ. Чунки назр қилувчи бу тарзда шам ёқишидан мақсади кимгадир фойдаси тегиши бўлмайди, бу нарса унинг хаёлига ҳам келмайди. Балки унинг мақсади юқорида биз айтган нарса бўлади. Бу иш одамлар бошига оммавий бало бўлган ва кенг тарқалган бидъатлардандир. Қолаверса, бу ишда пайғамбарлари қабрига ружу қўйгани учун саҳиҳ ҳадисда лаънатланган яҳудий ва насронийларга ўхшашлик бор»[5].

«Мазкур сўзлардан маълум бўладики, қабр эгаларига яқинлашиш мақсадида авом одамларнинг уларга назр аташи ёки садақа қилиши ҳамда ўша жоҳил кимсаларнинг ушбу назр ва садақаларидан кўзлаган мақсадлари мусулмонлар ижмосига кўра ҳаромдир»[6].

[1] «Мажмуъ ал-фатово», 1/106, 46-рақам.
[2] «Фатово ал-лажна ад-доима лил-ифто», 1/182, 1644-фатво, биринчи тўплам, Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ раҳбарлиги остида.
[3] «Фатово кибор уламо ал-Азҳар ҳавла ал-азриҳа вал-қубур», 100-бет.
[4] «Ҳошият Ибн Обидин», 2/439.
[5] «Ад-дурар ас-санийя», 1/301-302.
[6] Миср диёри собиқ муфтийси Абдулмажид Салим фатвоси, 387-фатво, «Ал-фатово ал-исломийя мин дор ал-ифто ал-мисрийя», 3/773.

Зубайр Исмоил 1993 йил Андижон вилоятида таваллуд топган. 2012 йил Мадинаи Мунавварадаги Ислом Университетига ўқишга кириб, 2018 йил университетнинг Араб Тили факултетини тамомлаган.

Изоҳ қолдиринг