Янги маълумотлар- Тафсири муяссар, Юсуф сураси, 19-35 оятлар
- Ибн Умарнинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари олдида салом бериши (1)
- Тафсири муяссар, Юсуф сураси, 1-18 оятлар
- Пайғамбаримиз ёнларига Абу Бакр ва Умар кўмилганини инкор этувчининг ҳукми ва учала қабрнинг тартиби
- Тафсири муяссар, Ҳуд сураси, 109-123 оятлар
- Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари ўрни қатъий тарзда маълумдир
- Тафсири муяссар, Ҳуд сураси, 96-108 оятлар
- Қабр ўғриларига айтилган лаънат ва қабр ўғрисининг қўлини кесиш
- Тафсири муяссар, Ҳуд сураси, 84-95 оятлар
- Қабристонга қурилган уйларни бузиш ва сел оқизиб кетган қабристон ҳукми
- Тафсири муяссар, Ҳуд сураси, 69-83 оятлар
- Қабрлар бор ерни сотиб олиш ва сотиш
Абу Молик Ҳорис ибн Осим Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Покизалик иймоннинг ярмидир. “Алҳамдулиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳоналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” осмонлару ер оралигини тўлдиради. Намоз нурдир. Садақа (закот) далил-ҳужжатдир. Сабр зиёдир. Қуръон сенинг фойдангга ёхуд зарарингга ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб, ўзини (Аллоҳга ёки шайтонга) сотади. Пировардида нафсини халос қилади ёки уни ҳалок этади” (Муслим ривояти).
Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:
Ҳамд ва тасбеҳ айтишнинг фазилати.
Қиёмат куни амалларни тортадиган тарози ўрнатилишининг ҳақлиги.
Намознинг намозхон қалбида ҳидоят нурини пайдо қиладиган асари бўлиши лозим.
Садақа банданинг Парвардигор буйруғига бўйсунганини кўрсатувчи далилдир.
Қуръон ўқиган одам албатта фойда билан чиқади деган гап йўқ, балки у ё фойда қилиши, ё зарар кўриши муқаррардир.