Муслима аёлнинг дастури (63): Йигирма тўққизинчи ҳадис

0

Абу Зар Жундуб ибн Жунода разияллоҳу анҳу ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан тақво қил! Ёмонлик ортидан бир яхшилик қилгинки, уни ўчириб юборади. Одамлар билан чиройли хулқ ила муомалада бўлгин” (Термизий ривояти).

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:

  • Бу ҳадис Аллоҳнинг ҳақлари ва бандаларнинг ҳақларини ўзида мужассам этган васиятдир.

  • Тақво Аллоҳ таолонинг динини яхши билгандагина юзага келади. Чунки бундан бехабар киши нимани қилиш ва нимани тарк этиш кераклигини билмайди.

  • Гуноҳга тавба қилиш ва яхши амал қилишга шошилиш мўмина ва тақволи аёлларнинг хулқидир.

  • Гўзал хулқ, чиройли муомала ва яхши муносабат иймоннинг комиллигидандир.

  • Аллоҳ учун ғазабни ютиш, очиқ юзли ва кечиримли бўлиш гўзал хулқлардандир.

  • Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиройли хулқларидан ўрнак олиш чиройли хулқларни қўлга киритиш воситаларидандир.

Изоҳ қолдиринг