Муслима аёлнинг дастури (65): Ўттиз биринчи ҳадис

0

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Аллоҳ таоло деди: “Эй Одам боласи, модомики сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор бўлиб турар экансан, нима гуноҳ қилган бўлсанг‑да, парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етса-да, Менга истиғфор айтсанг, парво қилмасдан сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўпара бўлсанг, Мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан!” (Термизий ривояти. Ҳасан-саҳиҳ ҳадис).

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:

  • Умидвор бўлиб дуо қилиш, истиғфор айтиш ва тавҳид мағфиратни (гуноҳларнинг кечирилишини) ҳосил қиладиган учта сабабдир.

  • Банданинг гуноҳлари нечоғлик катта бўлса-да, Аллоҳ таолонинг афви улардан кенгроқ ва каттароқдир.

  • Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон қилишнинг вожиблиги. Зеро, ёлғиз У зот ғаффор – гуноҳларни кўп ва чексиз мағфират қилувчи зотдир.

Изоҳ қолдиринг