Муслима аёлнинг дастури (72): Ўттиз саккизинчи ҳадис

0

Убода ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Аллоҳ айтади: “Мен учун ўзаро муҳаббат қилганларга Менинг муҳаббатим ҳақ бўлди, Мен учун ўзаро боғланганларга Менинг муҳаббатим ҳақ бўлди, Мен учун ўзаро насиҳатлашганларга Менинг муҳаббатим ҳақ бўлди, Мен учун ўзаро зиёратлашганларга Менинг муҳаббатим ҳақ бўлди, Мен учун ўзаро бир-бирлари учун тиришганларга Менинг муҳаббатим ҳақ бўлди. Мен учун ўзаро муҳаббат қилганлар нурдан бўлган минбарларда бўладилар, уларнинг ўринларига набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ҳавас қиладилар” (Аҳмад ривояти).

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:

  • Аллоҳ йўлида ўзаро муҳаббатли бўлиш, алоқаларни боғлаш, ўзаро насиҳатлашиш Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор қилади ва қалбларнинг улфат-дўст бўлишига олиб боради.

  • Аллоҳ йўлида яхши кўриш диннинг энг мустаҳкам боғидир.

Изоҳ қолдиринг