Муслима аёлнинг дастури (73): Ўттиз тўққизинчи ҳадис

0

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Менга насиҳат қилинг”, деди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ғазаб қилма!дедилар. Ҳалиги одам илтимосини бир неча бор такрорлади. У зот (ҳар сафар): Ғазаб қилма! дедилар” (Бухорий ривояти).

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:

  • Ғазаб одамзот қалбидаги чўғ бўлиб, инсонни қуюшқондан чиқаради.

  • Ҳалимлик, босиқлик ва ғазабни ютиш ютуқ ва розилик йўлидир. Ғазаб эса ёмонликнинг уясидир.

  • Сукут сақлаш, гапирмаслик, ҳолатини ўзгартириш: тик турган бўлса ўтириш, таҳорат олиш, истиоза айтиш ва ғазабдан қутулиш учун дуо қилиш ғазабни муолажа қилиш йўлларидандир.

  • Аллоҳ таоло учун ғазабланиш мақталган хулқ ҳисобланади. Бунга Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар поймол қилинган ғазабланишни мисол қилиш мумкин.

Изоҳ қолдиринг