Муслима аёлнинг дастури (84): Зикрлар ва дуолар (4)

0

Мавзу

Дуо ва зикрлар

4

Ухлаш учун тўшакка ётганда айтиладиган зикрлар

Оятул курсийни ва Бақара сурасининг охирги икки оятини бир мартадан, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини уч мартадан ўқийди. Кейин қуйидаги зикрларни айтади:

( بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا ).

“Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман (тирик бўламан)” (Бухорий ва Муслим ривояти).

( بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي، وَبِكَ أَرْفَعُهُ، فَإِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا، وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ ).

“Парвардигоро! Сенинг номинг билан ётдим ва шу билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм эт. Агар яшатадиган бўлсанг, уни солиҳ бандаларингни сақлаган нарса билан ҳифзу ҳимоя эт” (Бухорий ва Муслим ривояти).

( اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ، يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ ) (ثَلاَثَ مَرَّاتٍ).

“Эй Аллоҳ! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақла!” (Уч марта айтади). (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

33 марта “Субҳоналлоҳ”, 33 марта “Алҳамдулиллаҳ”, 34 марта “Аллоҳу акбар” дейди (Бухорий ва Муслим ривояти).

Изоҳ қолдиринг