Аслида, саҳобанинг нечоғлик олимлиги қуйидаги икки нарса билан ўлчанади:
1) Тўғри фатво бериши;
2) Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан қайси ўринда қанча фойдаланганлари.
Фатвони тўғри бера олиш борасида шуни айтиш мумкинки, биронта фиқҳий масалада Абу Бакрнинг хатога йўл қўйгани қайд этилмаган. Саҳобалар тортишиб қолган барча масалада Абу Бакр ўз фатвоси билан баҳс-мунозарага чек қўяр эди.
Сийрат китобларида Умар, Усмон, Али ва бошқа саҳобаларнинг баъзи масалаларда хато қилганлари айтиб ўтилган. Имом Шофеий «Ал-ум» номли асарида Али билан Ибн Масъуд ихтилоф қилган масалаларга алоҳида боб ажратган.
Абу Бакрнинг қисқача таржимаи ҳолида унинг илми ҳақида сўз юритган эдик.
Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайси саҳобадан қайси ўринларда қандай фойдаланганларига келсак, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакрни ҳажга амир ва намозга имом этиб тайинлаганлар.