7 | Қўрқув ҳолатида айтиладиган зикр | )لَا إِلَهَ إِلَّا اللّهُ!( “Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!” (Бухорий ва Муслим ривояти). |
8 | Ажабланарли иш содир бўлганда айтиладиган зикр | ) سُبْحَانَ اللّهِ!( “Субҳоналлоҳ (Аллоҳ ҳар қандай айб-нуқсондан покдир)” (Бухорий ва Муслим ривояти). |
9 | Ҳожатхонага киришдан аввал ўқиладиган дуо | ) اللّهمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبائِث. ( “Парвардигоро! Мен Сендан эркагу аёл жинлардан паноҳ беришингни сўрайман” (Бухорий ва Муслим ривояти). |
10 | Ҳожатхонадан чиққандан сўнг ўқиладиган дуо | )غُفْرَانَكَ ( “(Эй Аллоҳ), мағфират этишингни сўрайман” (Сунан соҳиблари (Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа) ривояти). |
11 | Таҳорат олишдан олдин айтиладиган зикр | )بِسْمِ اللّهِ ( “Бисмиллаҳ” (Аллоҳнинг исми билан таҳорат қиламан) (Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти). |
12 | Таҳорат олиб бўлгандан сўнг айтиладиган зикрлар | )أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُه( “Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан ўзга (барҳақ) маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир” (Муслим ривояти). ) اللّهمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ .( “Парвардигоро! Мени тавба қилгувчи ва таҳоратли-покиза кишилардан қилгин” (Термизий ривояти). )سُبْحانَكَ اللّهمَّ وَبِحَمْدِكَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتوبُ إِلَيْكَ .( “Эй Аллоҳ! Сен айбу нуқсондан покдирсан, барча мақтовлар Сенгадир. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқдир. Сенга истиғфор айтиб, тавба қиламан” (Насоий, «Амалул явм вал-лайла»). |
13 | Таомланишдан олдин айтиладиган зикр | )إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ طَعَاماً فَلْيَقُلْ بِسْمِ اللّهِ، فَإِنْ نَسِيَ فِي أَوَّلِهِ فَلْيَقُلْ بِسْمِ اللّهِ فِي أَوَّلِهِ وَآخِرِهِ( “Агар бирингиз овқатланса, бисмиллаҳ, десин. Агар эсидан чиқиб қолган бўлса, аввалида ҳам, охирида ҳам бисмиллаҳ, десин” (Абу Довуд ва Термизий ривояти). |
14 | Таомланишдан кейин ўқиладиган дуо | )الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَطْعَمَنِي هَذَا، وَرَزَقَنِيهِ، مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ .( “Менга бу таомни инъом қилган, менинг кучим ва қудратимсиз ризқлантирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” (Абу Довуд, Ибн Можа ва Термизий ривояти).( الحمدُ للَّهِ الَّذي أطعمَ وسقى وسوَّغَهُ وجعلَ لَهُ مخرجًا ). “Овқатлантириб, суғориб, уни ҳазм қилган ҳамда уни чиқадиган қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин” (Абу Довуд ва Насоий ривояти). |