Туманли тарих (96): «Али биринчи бўлиб Исломни қабул қилган»

0

Баъзи аҳли илмлар Алининг ёш бола бўлганини таъкидлаб туриб юқоридаги сўзни айтишган.

Ёш болалардан биринчи бўлиб Али Исломга кирган. Катталардан биринчи бўлиб Абу Бакр Исломни қабул қилган. Аёллардан Хадича муслималарнинг биринчиси бўлган. Қуллардан биринчи бўлиб Билол Исломга кирган, дейишади.

Рисолатнинг дастлабки кезларида Али саккиз ёки ўн ёшли бола эди. Шунинг учун, яъни Алининг норасида бўлгани туфайли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан Абу Бакрчалик фойда олмаганлар.

Абу Бакр Сиддиқ сабабли Усмон, Талҳа, Зубайр, Саъд ва Абдураҳмон ибн Авф каби кибор саҳобалар Исломга кирганлар.

Изоҳ қолдиринг