Муслима аёлнинг дастури (88): Зикрлар ва дуолар (8)

0

15

Ифтор вақтида айтиладиган зикр

( ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ ) .

“Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ ажр собит бўлди” (Абу Довуд ривояти).

16

Бирор хонадонда ифтор қилинганда айтиладиган дуо

 )أَفْطَرَ عِنْدَكُمْ الصَّائِمُونَ، وَأَكَلَ طَعَامَكُمُ الأَبْرَارُ، وَصَلَّتْ عَلَيْكُمُ الْمَلائِكَةُ (

“Хонадонингизда рўзадорлар ифтор қилсин. Таомларингизни яхшилар есин ва фаришталар сизларга дуо қилсин” (Абу Довуд, Ибн Можа ва Насоий ривояти).

17

Меҳмоннинг мезбонга қиладиган дуоси

( اللَّهُمَّ بَارِكْ لَهُمْ فِيمَا رَزَقْتَهُمْ، وَاغْفِرْ لَهُمْ وَارْحَمْهُمْ ).

“Парвардигоро! Уларга берган ризқингни баракотли қил. Уларни(нг гуноҳларини) мағфират эт ва уларга раҳм қил” (Муслим ривояти).

Дунё ва охират яхшиликларини жамлаган дуо.

18

Уйга киришда айтиладиган зикр

( بِسْمِ اللَّهِ وَلَجْنَا، وَبِسْمِ اللَّهِ خَرَجْنَا، وَعَلَى رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا ).

“Аллоҳ номи билан кирдик ва Аллоҳ номи билан чиқдик ва Парвардигоримизга таваккул этдик”, дейди. Сўнгра аҳлига салом беради (Абу Довуд ривояти).

19

Уйдан чиқишда айтиладиган зикр

( بِسْمِ اللَّهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ، وَلاَحَوْلَ ولاَقُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ ).

“Бисмиллаҳ, Аллоҳга таваккул қилдим. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ва қувват ёлғиз Аллоҳдандир” (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

20

Сафарда ёки қаерда бўлмасин бир жойда тўхтаганда айтиладиган зикр

 )أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللّهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ (

“Аллоҳнинг мукаммал калималари ила яратганларининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман” (Муслим ривояти).

Аллоҳнинг калималари: “Бўл” деганда ҳар нарсани юзага келтирган кавний калималари ва пайғамбарларига ваҳий қилган шаръий калималаридир. Қуръон ҳам дейилган.

Мукаммал калималар: бирон жиҳатдан нуқсон-камчилиги бўлмаган комил калималардир. Манфаатли ва фойдали ҳам дейилган.

Яратганларининг ёмонлигидан: барча махлуқотларнинг ёмонлигидан демакдир.

21

Мусибат етганда айтиладиган зикр

( إِنَّا لِلَّهِ، وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ، اللَّهُمَّ أْجُرْنِي فِي مُصِيْبَتِي، وَأَخْلِفْ لِي خَيْراً مِنْهَا ).

“Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, биз У зотга қайтувчимиз. Эй Аллоҳ! Мана шу мусибатимда менга ажр-мукофот бер ва мен учун ундан яхшироқ бўлган нарсани эваз қил” (Муслим ривояти).

Мулк Аллоҳ таолоники, Аллоҳ ўз мулкида ва бандаларида хоҳлагандай тасарруф қилади. Барча жонзот қачондир, албатта, Аллоҳ таолога қайтади. Ким буни билса, Аллоҳ таолонинг қадарига рози бўлади ва бетоқат бўлмайди.

22

Кўнгилсиз воқеа содир бўлганда ёки иши ўнгидан келмаганда айтиладиган зикр

 )قَدَرُ اللّه وَمَا شَاءَ فَعَلَ (

“Бу Аллоҳнинг тақдири, Аллоҳ нимани хоҳласа қилади” (Муслим ривояти).

23

Таъзия билдирганда айтиладиган дуо

( إِنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ، وَلَهُ مَا أَعْطَى، وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى … فَلْتَصْبِرْ وَلْتَحْتَسِبْ ).

“Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳнинг Ўзиники. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида маълум муҳлат билан (белгиланган)дир. Сабр қилинг, Унинг ҳузуридаги ажру савобни умид этинг” (Бухорий ва Муслим ривояти).

24

Иши оғирлашган киши айтадиган зикр

( اللهُمَّ لا سَهْلَ إِلاَّ مَا جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وَأَنْتَ تَجْعَلُ الْحَزْنَ إِذَا شِئْتَ سَهْلاً ).

“Эй Аллоҳ! Фақат Сен енгил этган нарсагина енгилдир. Агар Сен хоҳласанг, оғирлик-қаттиқликни ҳам енгил этувчидирсан” (Ибн Ҳиббон ва Ибн Сунний ривояти).

25

Мажлисда айтиладиган дуо

( رَبِّ اغْفِرْ لِي، وَتُبْ عَلَيَّ، إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الْغَفُورُ ).

“Парвардигоро, мени мағфират қил, тавбамни қабул эт. Албатта, Сен тавбаларни қабул этувчи ва мағфиратли Зотсан” (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

26

Мажлисдан турганда айтиладиган зикр

( سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ، وبِحَمْدِكَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوْبُ إِلَيْكَ ).

“Парвардигоро! Сен барча айбу нуқсондан покдирсан. Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳлар айтаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳеч бир маъбуд йўқ. Сендан истиғфор сўрайман ва Сенга тавбалар қиламан” (Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти).

27

Қаттиқ шамол эсганда айтиладиган зикр

( اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا، وَخَيْرَ مَا فِيهَا، وَخَيْرَ مَا أُرْسِلَتْ بِهِ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا، وَشَرِّ مَا فِيهَا، وَشَرِّ مَا أُرْسِلَتْ بِهِ ) .

“Парвардигоро! Мен Сендан бу шамолнинг, ундаги нарсанинг ва у билан юборилган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Унинг, ундаги нарсанинг ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман” (Бухорий ва Муслим ривояти).

28

Ёмғир ёғмай қўйганда айтиладиган зикр

( اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا ) .

“Эй Аллоҳ, ёмғир ёғдир! Эй Аллоҳ, ёмғир ёғдир! Эй Аллоҳ, ёмғир ёғдир!” (Бухорий ва Муслим ривояти).

29

Ёмғир ёғаётганда айтиладиган зикр

( اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً ) .

“Парвардигоро! Фойдали (хайрли) ёмғир қил” (Бухорий ривояти).

30

Ёмғир тингач айтиладиган зикр

( مُطِرْنَا بِفَضْلِ اللَّهِ وَرَحْمَتِهِ ) .

“Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан бизга ёмғир ёғди” (Бухорий ривояти).

31

Ҳаддан зиёд ёмғир ёққанда ёки селга айланишидан қўрқилганда айтиладиган зикр

اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا، وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَام وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ

“Эй Аллоҳ! Бизнинг устимизга эмас, атрофларга ёғдир. Парвардигоро! Қир-адирларга, водийлар ичига ва дарахтзорларга ёғдир!” (Бухорий ва Муслим ривояти).

32

Момақалдироқ овозини эшитганда айтиладиган зикр

( سُبْحَانَ الَّذِي يُسَبِّحُ الرَّعْد بِحَمْدِهِ وَالْمَلائِكَةُ مِنْ خِيفَتِهِ ) .

“Момақалдироқ ҳамду сано билан тасбеҳ айтадиган, малоикалар ҳам Унга қўрққанларидан тасбеҳ айтадиган Зот барча айбу нуқсондан покдир” (“Ал-муватто”, мавқуф ҳадис).

Изоҳ қолдиринг