Бани Исроил (1): Муқаддима

0

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Унинг Расулига ҳамда саҳобаи киромларга салавоту саломлар бўлсин.

Бани Исроил ким? Уларнинг тарихи қандай бўлган? Нима учун Қуръонда улар ҳақида кўп сўзланган?

Қуръонда бошқа бирон миллат ҳақида Бани Исроилчалик батафсил ҳикоя қилинган эмас. Уларнинг бутун аҳволлари, барча қилмишлари ва кирдикорлари Қуръонда ёритиб берилган. Хўш, нима учун улар ҳақида шу қадар батафсил сўз юритилган?

«Исроил» деган сўз нима маънони англатади ва у ким?

Ҳозирги кунда муқаддас Фаластин ерини мустамлака қилиб олган босқинчилар ҳақиқатан ҳам Бани Исроилга мансуб халқларми?

«Исроил» ибронийча сўз бўлиб, маъноси Абдуллоҳ, яъни Аллоҳнинг қули демакдир. Аллоҳ таоло Қуръонда бундай дейди: «Таврот нозил қилинишидан илгари ҳар қандай егулик Бани Исроилга – Исроил авлодига – ҳалол бўлиб, фақат Исроил ўзи учун ҳаром қилган нарсагина бундан мустасно эди» (Оли Имрон, 93).

Исроилдан мурод Аллоҳнинг пайғамбари Яъқуб алайҳиссаломдир. Яъқуб Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғли, Исҳоқ эса Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғлидир.

Демак, ота-боболари улуғ зотлар бўлмиш Яъқуб алайҳиссалом Исроилдир. Унинг ўн икки ўғли бўлиб, улардан Бани Исроил, яъни Исроил авлоди вужудга келган. Ўн икки ўғилдан ўн икки уруғ-қабила пайдо бўлди. Аллоҳ таоло ҳар бир уруғ учун алоҳида бошлиқ чиқарди. Кейин шу ўн икки уруғдан Бани Исроил миллати келиб чиқди. Айтишларича, бу оилага мансуб зурриётлар ҳанузгача мавжуддирлар. Бироқ шу оиладанман, деб даъво қилаётганларнинг аксари бу зурриётдан эмаслар.

Нима учун Қуръони каримда улар кўп зикр қилинган ва сифатлари батафсил берилган? Ҳолбуки, улар ҳам ўтмиш миллатлар каби бир миллат. Улар ичида солиҳ инсонлар ҳам, фосиқлар ҳам бўлган. Аллоҳ таоло айримларини сифатлаб бундай дейди: «Биз Бани Исроил ичидан одамларни ҳидоятга бошловчи кишиларни чиқардик. Улар бу олий даражага сабр билан эришдилар. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонар эдилар» (Сажда, 24).

Улардан пайғамбарлар чиққан. Уларнинг сони жуда кўп. Солиҳлар ва авлиёлар бўлган. Тақводор кишилар етишиб чиққан. Шунингдек, улардан фосиқ ва фожирлар ҳам чиққан. Улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган. Улардан баъзиларини Аллоҳ таоло ҳайвонларга айлантириб қўйган. Яна баъзиларини лаънатлаган: «Бани Исроилдан кофир бўлганлари Довуд ва Исо ибн Марям тилида лаънатлангандир. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир» (Моида, 78).

Демак, улар ҳам ўтмишда ўтган миллатлардан бири бўлганлар. Лекин бу миллатда куфр, фисқу фужур ва зулм кўп бўлган. Бани Исроил мана шундай ишлар билан бошқалардан ажралиб туради. «Улардан ҳаққа йўлланган кишилар ҳам бўлди. Аммо кўпчилиги Аллоҳнинг тоатидан чиққан фосиқлар эди» (Ҳадид, 26);

«Аҳли китоблар иймон келтирсалар ўзлари учун яхши бўлар эди. Улар ичида мўминлари ҳам бор. Кўплари эса Аллоҳнинг тоатидан чиқувчи фосиқлардир» (Оли Имрон, 110).

Қаранг, Аллоҳ таоло уларнинг озчилиги мўмин, кўпчилиги фосиқ бўлганини хабар беряпти. Бани Исроилнинг аҳволи мана шундай ўтган. Улардан кўплари пайғамбарларни қатл этган: «Ҳар қачон сизларга пайғамбар нафсингизга ёқмайдиган ваҳийни келтирса, такаббурлик қилиб, бир гуруҳини ёлғончи санаб, бир гуруҳини ўлдирасизларми?!» (Бақара, 87).

Кўп пайғамбарларни ватанидан қувғин қилганлар ва ёлғончига чиқарганлар. Кўпларини эса ўлдирганлар. Ҳатто, айтишларига қараганда, Фаластинда бир харсангтош бўлган экан. Ўша тош устида етмиш нафар пайғамбарни қатл этган эканлар!

Яҳудийлар пайғамбарларнинг қотилларидир. Иймон аҳлининг ашаддий душманлари яҳудийлардир. Уларнинг кўпчилиги Бани Исроилдан бўлади. Ҳар бир яҳудий Бани Исроилдан бўлавермайди. Бани Исроилнинг ҳаммаси ҳам яҳудий эмас. Уларнинг бирлашадиган жойи ҳам бор, фарқланадиган жойи ҳам бор.

Ҳақиқат шуки, яҳудийлар иймон аҳлининг ашаддий душманлари ҳисобланади. Улар мўминларга қаттиқ ҳасад қилишади. Чунки Аллоҳ таоло иймон аҳлидан пайғамбар чиқарди ва уларга Қуръон нозил қилди. Шу сабабдан уларга ҳасад қилишди. Аллоҳ таоло деди: «Эй Пайғамбар, яҳудий ва насронийлар то уларнинг динига эргашмас экансиз, сиздан ҳаргиз рози бўлмайдилар» (Бақара, 120).

Исо алайҳиссаломдан кейин Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган давр пайғамбардан холи бўлди. Тақрибан олти юз йил пайғамбар келмади. Бани Исроил ўшандан бери пайғамбар келишини кутиб юришар эди. Лекин пайғамбар араблардан чиқиб қолди. Ана ундан кейин яҳудийлар ҳасад қилиб, унга кофир бўлдилар. Унга қарши уруш қилдилар. Ҳолбуки, улар унинг пайғамбар эканини ўз ўғилларини танигандек яхши билишар эди.

Бани Исроил ҳаром ейдиган халқдир. Аллоҳ таоло уларнинг сифатларини баён қилиб бундай дейди: «Тақиқланган судхўрлик билан шуғулланишгани ва одамларнинг молларини ноҳақ ейишгани сабабли (Биз уларга илгари ҳалол бўлган баъзи емишларни ҳаром қилдик)» (Нисо, 161).

Бани Исроил табиатан ҳаром йўллардан мол-дунё йиғишга ўрганган халқ. Улар бу соҳада жуда уста. Бунинг учун ер юзидаги судхўрлик марказларининг кўпига хўжайин бўлиб, маҳкам ўрнашиб олишган. Одамларни мол-дунё тарафидан ваҳимага соладиганлар ўшалардир. Камбағал ва бечора инсонларнинг молларини ҳаром йўл билан ейдилар. Ерда фасод ва фитна қўзғайдиганлар ҳам ана ўшалардир. «Улар мусулмонларга қарши уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни ўчиради. Улар ерда фасод ва бузғунчилик қилиб юрадилар» (Моида, 64).

Фасоднинг барча тури ортида, хоҳ сиёсий, хоҳ иқтисодий, хоҳ ижтимоий, хоҳ ахлоқий бўлсин, барчаси ортида яҳудийлар туради. Агар бироз изланиш олиб борсангиз, бу ишлар ортида турганларнинг кўпчилиги Бани Исроилга мансуб кимсалар эканини биласиз. Ерда энг кўп фасод тарқатадиганлар шулардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтганидек, Бани Исроил Аллоҳнинг каломини ўзгартирадилар ва унинг ўрнига ўзлари чиқарган қонун-қоидаларни Аллоҳ чиқарган ҳукмдек кўрсатиб, шунинг ортидан ҳаёт кечирадилар. Улар мана шундай ҳаром ейдиган миллатдир. Аллоҳ нозил қилган барча китобларни, жумладан Тавротни ҳам, Забурни ҳам ўзгартиришди. Аллоҳ тарафидан нозил қилинган барча самовий китобларни бузишди. Кейин ўзлари ўйлаб топган қонун-қоидаларни Аллоҳ тарафидан келган ҳукм қилиб кўрсатишди. Аслида уни Талмуддан олганлар. Фолбинлари, сеҳргарлари, бузуқ сиёсатчилари, жиноятчилари томонидан китоблар ёзилиб, Талмуд ва бошқа исмлар билан номланди. У китобларни одамлардан яшириб, ундаги уйдирмаларни Аллоҳдан нозил қилинган ҳукм деб юритишди: «(Эй мусулмонлар,) яҳудийлар динингизга иймон келтиришидан умидвор бўлдингизми?! Ҳолбуки, уларнинг олимлари Аллоҳнинг Тавротдаги каломини эшитишар эди» (Бақара, 75).

Уни эшитган заҳоти дарҳол ўзгартиришга уринишарди: «Ҳолбуки, улар Аллоҳнинг каломини эшитишар, сўнгра унинг ҳақиқатини англаб етганларидан кейин била туриб ўзгартириб юборишар эди» (Бақара, 75).

Қуръонда улар ҳақида қиссалар, ҳикоялар жуда кўп. Аллоҳ таоло Макка даврида иймон аҳлини собитқадам қилиш учун, улар куфр ва туғёнга кетмасликлари учун яҳудийларнинг қиссаларидан сўзлаб, уларни огоҳ этарди. Мадинада нозил қилган оятларда Аллоҳ уларни янада кўп зикр қилди. Чунки мўминлар у ерда яҳудийлар билан бирга яшар эди. Шундай бўлгач, уларнинг ўтмишини, ота-боболарининг ҳаётини обдан ўрганишлари зарур эди. Токи яҳудийлар билан қандай муомала қилиш кераклигини билиб олсинлар.

Аҳдни энг кўп бузадиганлар Бани Исроил бўлади. Уларнинг бирор ваъданинг устидан чиққанлари ҳеч эшитилмаган. Бунга тарих гувоҳдир. Бу нафақат мусулмонлар билан тузилган битимларда кўринади, балки ер юзидаги қайси миллат билан аҳдлашишган бўлса, албатта уни бузишган. Улар доимо аҳдни бузиш учун қулай фурсат пайида бўлганлар. Улар биринчи бўлиб аҳдни бузадилар. Балки аҳдлашиш пайтида, битимга имзо чекилаётган онда уни бузиш ниятида бўладилар. «Ҳар сафар бирон аҳдга аҳдлашсалар, улардан бир гуруҳи ўша аҳдни албатта бузади» (Бақара, 100).

Яҳудийларда бундай сифатлар қандай пайдо бўлиб қолган? Ёки Аллоҳ таоло уларни мана шундай табиатда яратганми? «Аслида, уларнинг кўплари иймон келтиришмайди» (Бақара, 100).

Қуръонда уларнинг сифатлари кўп зикр қилинган. Уларнинг сифатлари билан бирма-бир танишиб чиқамиз ва Яъқуб алайҳиссалом давридан ҳозирги давргача бўлиб ўтган кечмишларини ўрганамиз.

 Айтиб ўтганимиздек, Яъқуб алайҳиссаломни Аллоҳ Қуръонда Исроил деб атаган. Бани Исроилнинг тарихини ва сифатларини Аллоҳ таоло Қуръонда батафсил зикр қилган. Набий ва расулларининг қиссаларини ҳамда қавмнинг уларга бўлган муносабатини, барча-барча ҳолатларни зикр қилган.

Улар Аллоҳга итоат этганларида Аллоҳ уларни мукофотлагани ва Унга осий бўлганларида уларни жазолагани ҳақида хабар берган. Буларнинг ҳаммаси билан ушбу рисоламизда бирма-бир танишиб борамиз.

Шайх Набил Авазий

Изоҳ қолдиринг