Шайх Содиқ Самарқандий 1974 йил Самарқанд вилоятида зиёли оилада таваллуд топган. Ўсмирлик йилларидаёқ диний таълим олишга қизиққан. Ўрта мактабни битириб, ҳужраларда диний таълим олган. Ўша даврда водийдаги бир қанча устозлардан таълим олиб, араб тили гарамматикасини мукаммал ўрганган. Шунингдек, турли диний фанлардан бошланғич билимлар олган. Кейинчалик ўз устида шуғулланиб диний таълимини ривожлантирган. Бу орада Имом Бухорий номли Тошкент Ислом маъҳадига ўқишган кирган ва вилоятдаги масжидлардан бирида имом-хатиблик қилган. Сўнг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг хос талабаларга берадиган дарсларида қатнашиб, у кишидан таҳсил олган. Шунингдек, бу аснода Тошкентлик машҳур кекса қори Абдулазиз Қоридада роҳимаҳуллоҳга Қуръонни тўлиқ ёддан ўқиб берган. 2003 йилда шайх тақдир тақозоси билан шаръий билимларини ошириш мақсадида Миср Араб Жумҳуриятидаги Ал-Азҳар Университетига ўқишга боради. Университетнинг "Исломий Шариат" факултетини битиради. Мисрдаги илмий фаолияти давомида мисрлик кўплаб шайхларнинг қўлида дарс олади, уларнинг дарсларида қатнашади. Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазаллоҳ, Ҳасан Ёсир ва бошқалар шулар жумласидандир. Университетда ўқишни битирган Шайх Содиқ Самарқандий бир муддат Мисрда талабаларга турли шаръий фанлардан дарс беради. Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистоннинг турли жойларидан келган талабалар шайхдан унумли фойдаланадилар. 2013 йилга келиб шайх Туркияга сафар қилади ва ҳозирга қадар Истанбул шаҳрида яшаб, илмий фаолият юритиб келмоқда, мазҳаблари ҳанафий.
Янги маълумотлар
- Туманли тарих (79): Ўн иккинчи шубҳа: Муовия Зиёдни ўз уруғига қўшиб олди
- Туманли тарих (78): Ўн биринчи шубҳа: Ойша ва Ҳафсани куфрда айбламоқ
- Диққатга сазовор гаплар
- LIVE: Савол-жавоблар №343 | 01.02.2023
- Туманли тарих (77): Ўнинчи шубҳа: Умар ҳаж билан умрани битта қилишни, яъни таматтуъни ва мутъа никоҳини ман қилган, ҳолбуки, ҳар иккисига Аллоҳ рухсат берган эди
- Бир дақиқа кам, беш дақиқа кўп
- Ит васияти
- 85 | Ҳажнинг вожиблари | “Бидоятул мутафаққиҳ” шарҳи | Шайх Содиқ Самарқандий
- 84 | Ҳаж рукнлари | “Бидоятул мутафаққиҳ” шарҳи | Шайх Содиқ Самарқандий
- Туманли тарих (76): Тўққизинчи шубҳа: Умар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни алаҳлади деб айтган
- 83 | Эҳромда тақиқланган ишлар | “Бидоятул мутафаққиҳ” шарҳи | Шайх Содиқ Самарқандий
- LIVE: Савол-жавоблар №342 | 25.01.2023