Шайх Содиқ Самарқандий 1974 йил Самарқанд вилоятида зиёли оилада таваллуд топган. Ўсмирлик йилларидаёқ диний таълим олишга қизиққан. Ўрта мактабни битириб, ҳужраларда диний таълим олган. Ўша даврда водийдаги бир қанча устозлардан таълим олиб, араб тили гарамматикасини мукаммал ўрганган. Шунингдек, турли диний фанлардан бошланғич билимлар олган. Кейинчалик ўз устида шуғулланиб диний таълимини ривожлантирган. Бу орада Имом Бухорий номли Тошкент Ислом маъҳадига ўқишган кирган ва вилоятдаги масжидлардан бирида имом-хатиблик қилган. Сўнг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг хос талабаларга берадиган дарсларида қатнашиб, у кишидан таҳсил олган. Шунингдек, бу аснода Тошкентлик машҳур кекса қори Абдулазиз Қоридада роҳимаҳуллоҳга Қуръонни тўлиқ ёддан ўқиб берган. 2003 йилда шайх тақдир тақозоси билан шаръий билимларини ошириш мақсадида Миср Араб Жумҳуриятидаги Ал-Азҳар Университетига ўқишга боради. Университетнинг "Исломий Шариат" факултетини битиради. Мисрдаги илмий фаолияти давомида мисрлик кўплаб шайхларнинг қўлида дарс олади, уларнинг дарсларида қатнашади. Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазаллоҳ, Ҳасан Ёсир ва бошқалар шулар жумласидандир. Университетда ўқишни битирган Шайх Содиқ Самарқандий бир муддат Мисрда талабаларга турли шаръий фанлардан дарс беради. Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистоннинг турли жойларидан келган талабалар шайхдан унумли фойдаланадилар. 2013 йилга келиб шайх Туркияга сафар қилади ва ҳозирга қадар Истанбул шаҳрида яшаб, илмий фаолият юритиб келмоқда, мазҳаблари ҳанафий.
Янги маълумотлар
- Муслима аёлнинг дастури (89): Зикрлар ва дуолар (9)
- Туманли тарих (98): Муҳим саволлар
- Исроилнинг уйланиш қиссаси | 2 | Бани Исроил | Шайх Набил Авазий
- Муқаддима | 1 | Бани Исроил | Шайх Набил Авазий
- Туманли тарих (97): «Али ҳеч қачон бут-санамларга сажда қилмаган»
- Муслима аёлнинг дастури (88): Зикрлар ва дуолар (8)
- Қабрга ҳаж қилиш (2)
- Тафсири муяссар, Моида сураси, 109-120 оятлар
- Туманли тарих (96): «Али биринчи бўлиб Исломни қабул қилган»
- LIVE: Савол-жавоблар №349 | 15.03.2023
- Туманли тарих (95): «Насабда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга энг яқин инсон Али бўлган»
- Тафсири муяссар, Моида сураси, 101-108 оятлар
Discussion1 dona sharh
Pingback: Ҳомиладор аёлга айтилган талоқ ҳақида