Бани Исроил (29): Яҳудийларнинг нубувват давридан то милодий йигирманчи асрга қадар кечган тарихи

0

Бани Исроил ер юзига тарқалиб кетдилар. Улардан бир қисми Яманга бориб жойлашди. Яна бир қисми Оврўпага, яна бир қисми Арабистон яриморолига кўчиб борди. Узоқ йиллар хорликдан сўнг дунёнинг ҳар томонига йўл олдилар. Табиийки, Аллоҳ таоло уларни қилмишларига яраша жазолади. Аллоҳ уларга зулм қилгани йўқ, балки улар куфр ва зулм йўлини тутганлари, пайғамбарларга адоват қилганлари учун шунга лойиқ бўлдилар.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида у ерда яҳудийларнинг учта қабиласи бор эди. Улар Бани Қурайза, Бани Назир, Бани Қайнуқоъ қабилалари эди. Улар янги пайғамбар чиқишини кутиб, узоқ йиллардан бери Мадинада яшаб келар эдилар. Яҳудийлар деганимизда Яҳузо уруғини назарда тутамиз. Чунки улар Яҳузодан қолган уруғлар бўлиб, шунинг учун яҳудийлар деб номланишган. Уларнинг ҳаммаси Бани Исроилданми? Албатта йўқ. Чунки улар ер юзига тарқалиб, одамларга аралашиб кетганлар. Уларнинг динига бошқа миллатлар ҳам кириб кетган. Яҳудийлар тарқоқ бўлиб, ҳар ерларга тарқалиб кетишган. Ҳатто ўзларининг шу насабдан эканларини исбот этиша олмайди. Тўғри, шу наcлнинг авлодлари ҳозиргача ҳам бор. Лекин улар жуда оз. Агар Яҳузо насли билан чекланишса эди, балки бутунлай қирилиб кетган бўлишармиди?! Ана шу қолган уруғ, яъни Яҳузонинг авлоди туфайли яҳудийлар деб номланишган.

Уларнинг катта уламоларидан бири Абдуллоҳ ибн Салом эди. У пайғамбаримиз Мадинага келган пайтларида у зотни кузатди, сўзларини узоқдан эшитди, сўнг юзларига ҳам боқди. Қараса, у зотнинг сиймоларида Тавротда келган аломатлар бор экан. Чунки бу олим Тавротни ўқиган, уни яхши билган кишилардан эди. У айтади: «Мен у зотни кўрганимда бу юз ёлғончиларнинг юзи эмас, дедим». Кейин Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига киради. У зот ҳужрада эдилар. У зот эндигина Мадинага келган, одамлар зиёрат қилгани олдиларига келиб турган пайт эди. Айниқса, олдинроқ Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб келган асҳоблари у зотни кўриб, хурсанд бўлиб, у зот билан саломлашиб турган эдилар. Шунда саҳобалар у зотга: «Яҳудийларнинг бир олим кишиси келди. У сиз билан кўришмоқчи», дедилар. У зот: «Кирсин», дедилар. Абдуллоҳ ибн Салом кирди ва у зотга баъзи саволларни берди. Жавобларини эшитгач, ўша заҳоти Исломга кирди. Кейин у: «Ё Расулуллоҳ, яҳудийлар бўҳтончи, фитначи, ёлғончи қавм. Хато ва камчиликларига ҳечам иқрор бўлмайдилар. Шунинг учун олдингизда яшириниб ўтирай, агар улар келишса, улардан мен ҳақимда сўранг», деди. Баъзи яҳудий уламолар келишгач, Абдуллоҳ ибн Салом парда орқасига яшириниб олди. Улар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир қанча саволлар сўрашгандан кейин у зот ҳам уларга савол бердилар. Яҳудийлар у зот ҳақиқатан пайғамбарми, йўқми, билиш мақсадида келган эдилар.

Тасаввур қилинг, пайғамбарда топилиши керак бўлган барча сифатлар ҳақида уларда маълумот бор. Буни жуда яхши билишади. Ҳатто улар пайғамбар чиқиши кутилган ер бўлмиш Мадинага келиб жойлашган эдилар. У зотдан баъзи саволларни сўраб бўлганларидан кейин Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан:

– Абдуллоҳ ибн Саломни танийсизларми? – деб сўрадилар.

– Ҳа, – деб жавоб беришди.

– У қандай одам?

– У бизнинг саййидимиз ва саййидимизнинг ўғли, – дедилар. Яъни у оддий одамлардан эмас, балки бошлиқларимиздан, – дедилар.

– У Исломни қабул қилса, нима дейсизлар?

– Аллоҳ асрасин, асло қабул қилмайди!

Яҳудийлар бу гапни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтяптилар. Шу пайт Абдуллоҳ ибн Салом улар олдига чиқди ва «Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деди. Яҳудийлар дарҳол: «Бу бизнинг энг ёмонимиз ва энг ёмонимизнинг ўғли», дедилар. Ўша заҳоти ундан воз кечдилар. Чунки улар яҳудийлардир. «Уларга Аллоҳ ҳузуридан ўзларида бўлган Тавротни тасдиқловчи китоб келганида уни рад этдилар. Ҳолбуки, илгари у зот пайғамбар қилиб юборилмай туриб араб мушрикларига қарши ундан ёрдам кутишар эди. Пайғамбар келганида эса уни инкор қилдилар» (Бақара, 89).

Илгаридан Мадинада яшайдиган Авс ва Хазраж қабилалари бутларга ибодат қиладиган мушрик қавмлар эди. Яҳудийлар эса аҳли китоб эдилар. Яҳудийлар шу икки қабила аҳлига: «Яқинда биздан пайғамбар чиқади. У билан сизларга қарши уруш қиламиз. Ўшанда ё бизнинг динимизга кирасизлар, ё сизларни бутунлай қириб ташлаймиз», дер эдилар. Келиши кутилаётган пайғамбар билан уларга таҳдид қилардилар. «Пайғамбар келганида эса уни инкор қилиб, ёлғончига чиқардилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин» (Бақара, 89).

Бани Исроилни таърифлаб оятлар нозил бўла бошлади. Нима учун? Чунки улар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар билан бирга яшаяптилар. Ўрталарида битим бор. Битимда шундай дейилган: «Ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз. Зиммамизда қандай мажбуриятлар бўлса, сизларга ҳам шу мажбуриятлар юкланади. Биз сизларни ҳимоя қиламиз, сизлар ҳам бизни ҳимоя қиласизлар. Хуллас, битта шаҳарда елкама-елка туриб яшаймиз».

Ислом бошқа миллатларни йўқ қилиш учун келмаган. Йўқ, ҳаргиз ундай эмас! Ислом барча миллатлар билан, динлари қандай бўлишидан қатъи назар тинч-тотув яшаш, бутун башарият билан чиройли муомалада бўлиш учун келган. Шунинг учун Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларидан сўнг у ерда яшовчи аҳолидан бирон кишини ҳам қувиб чиқармадилар. Ҳаммамиз биргаликда яшаймиз, дедилар. Лекин афсуслар бўлсинки, яҳудийлар ҳар галгидай битимни буздилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдирмоқчи бўлдилар. Хиёнаткорона ишларга қўл урдилар. Бозорда бир мусулмон аёлга озор бердилар. Хандақ ғазотида мушриклар билан бирга бир сафда турдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга хиёнат қилдилар. Шундан сўнг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг айримларини қатл этдилар, айримларини сургун қилдилар.

Сургун қилиниб, Хайбарга бордилар ва у ерда бир неча йил яшадилар. Сўнг ўша ерда туриб яна ҳийла-найранглар кўрсата бошладилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни Хайбардан ҳам қувиб чиқардилар. Саҳобалар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятларига кўра уларни Арабистон яриморолидан чиқаришди. Шундан кейин ер юзида узоқ асрлар тарқоқ бўлиб яшаб келдилар. «Яҳудийлар қаерда бўлмасинлар, уларга хорлик ва ҳақирлик битилди. Фақат Аллоҳдан ва одамлардан олган аҳдлари билангина жону молларини омонда олиб юришади» (Оли Имрон, 112).

Улар учун омонлик даври жуда оз бўлди. Сўнг баъзилари Осиёга, баъзилари Форс диёрига, баъзилари Оврўпага кўчиб кетишди. Кўчиш Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидан кейинги икки аср ичида рўй берди. Ўша даврда дунёда икки катта империя бор эди. Насроний Рум давлати шу икки империянинг бири эди. Бани Исроил ёки яҳудийлар эса… Ҳозирча насронийларни қўйиб турайлик. Чунки уларнинг динига жуда кўп миллат кириб кетган. Насронийлар ичидан Бани Исроилни ажратиб олиш мушкул. Чунки насронийлар насл-насабларга аҳамият бермас эдилар. Бани Исроил ҳозирги кунда яҳудийлар деб атаётганимиз халқдир. Ҳолбуки, Бани Исроил яҳудийлар эмас. Ҳар бир яҳудий Бани Исроилдан бўлавермайди.

Хуллас, улар ер юзига тарқалиб кетишган. Мусулмонлар ва насронийлар катта кучга эга эдилар. Икки халқ ўртасида катта-катта урушлар содир бўлиб турарди. Мусулмонлар кўп ерларни фатҳ этардилар. Ўша пайт яна бир империя бор эди. У Хазар империяси эди. Бу империя милодий саккизинчи асрда, яъни ҳижрий иккинчи асрда ҳукм юритган эди. Унга яҳудийлар ҳам қўшилиб олишди. Чунки бу империя яҳудийлик динини қабул қилган эди. Бу миллат дастлаб бутпараст бўлган эди. Ўзларига бир дин қидириб, яҳудийлик дини самовий дин деб эшитганларидан сўнг бутпарастликдан воз кечиб, яҳудийлик динини қабул қилишди. Шу билан яҳудийлар қувватланиб қолишди. Лекин кўп ўтмай бу империя ҳам емирилди, парчаланди. Яҳудийлар яна ер юзида сарсон-саргардон бўлдилар.

Яҳудийлар ичида бир қисми ҳали ҳам Бани Исроил сулоласидан эканларини даъво қиладилар. Булар «Сафардин» деб аталади. Яна бир тоифа бор, «Ашканаз» деб номланади. Ашканазлар яҳудийларнинг кўпчилигини ташкил этади. Тақрибан улар яҳудийларнинг тўқсон фоизи бўлса, юзда ўн фоизи Сафардин яҳудийларидир. Улар насл-насабларига қаттиқ аҳамият берадилар, зотларини, миллатларини асраб келадилар, дейилади, Аллоҳ билувчидир.

Яҳудийлардан кўплари Шарқий Оврўпага кўчиб ўтишди. Бир қисми Либерия яриморолига, яна бир қисми Испания ва Португалияга кетишди. Қайси мамлакатга боришмасин, у ерда фасод қўзғаш билан шуғулландилар. Яҳудийларнинг табиати шу. Қайси ўлкага борсалар, албатта фасод қилишади. У ерга бориб, бир-икки аср яшагандан сўнг қилиқларини кўрсатишади. Мамлакатлар уларга дарвозасини очиб, қучоқ очиб кутиб олади. Булар эса у ерга кириб олгандан сўнг фасодларини бошлайдилар. Иқтисодда судхўрлик қилиб, одамларни хор қилишади. Ахлоқсизлик, жинсий бузуқлик тарқатишади. Одамларнинг қонини тўкишади. Ёлғон, макр-ҳийла, борингки, ҳамма жирканч ишларга қўл уришади. Яҳудийларнинг табиати шудир.

Либерия яриморолидан қувиб чиқарилдилар. Сўнг Болқон ерларига кетдилар. У ерда ҳам анча давр яшадилар. Шарқий Оврўпадан қувилдилар. Сўнг Ғарбий Оврўпага кетдилар. У ерда ҳам бир муддат яшадилар. Одамларга азият бердилар, ҳамма ерни вайрон қилдилар. Миллатчи немислар ҳукуматга келди. Улар яҳудийларнинг бир қисмини ёқиб юбордилар, қатл этдилар. Кейин яҳудийлар яна ер юзида сарсон-саргардон бўлиб юрдилар. Ўн тўққизинчи аср охирларида яна бирлашишга қарор қилдилар. Лекин бунга қодир бўлмадилар. Фақат йигирманчи асрнинг ўрталарида бирлашиш уларга насиб бўлди.

Милоддан бери, яъни Исо алайҳиссалом туғилган йилдан буён йигирманчи асрга қадар сарсон-саргардон бўлиб юрдилар. Қарийб икки минг йил давлат қура олмадилар. Бу даврда ер юзида ҳеч қандай ватанлари бўлмади. Хору зор яшадилар. 1917 йил Балфур декларацияси номли келишувда Фаластин тупроғида яҳудий давлати қурилиб, барча яҳудийлар у ерда жамланишлари ваъда қилинди. Ва чиндан ҳам мақсадларига эришдилар. Лекин бу ҳам яҳудийларга бир оз муддат учундир. Улар ғояларига бошқа одамлардан олган аҳд орқали эришдилар. Иншааллоҳ, ҳали бундан ҳам айриладилар. Кейин яна эски аҳволларига тушадилар. Келгуси мавзумиз шу ҳақда бўлади.

Изоҳ қолдиринг