Алоқа компаниясидан қарз олиш ҳақида

0

Савол:

Алоқа компаниясидан қарз олса бўладими? Масалан, 1 доллар қарз беради, 2-3 кундан кейин 1 доллар 20 цент қилиб қайтариб олади, бу иш рибо бўлмайдими?

Жавоб:

Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салоту саломлар бўлсин!

Алоқа компаниялари ўз мижозларига маълум бир миқдорда қарз бериб, маълум бир муддатдан кейин шу қарзни зиёдаси билан қайтариб олиши рибо бўлади ва бундай хизматдан фойдаланиш ҳаромдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган: “Аллоҳ савдони ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди” (Бақара сураси, 275-оят), валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг