Қодир бўлганда қабр устига қурилган қубба, масжид ва биноларни бузиш вожиблиги (3)

0

Шайх Абдуллатиф Оли Шайх айтади: «Тўрт мазҳаб имомлари ва олимлари (қабрлар устига қурилган) қуббаларни бузиб ташлаш вожиб эканини таъкидлаганлар»[1].

Ибн Фарҳун Ҳорис ибн Мискин раҳимаҳуллоҳ (вафоти: 250 ҳ.) таржимаи ҳолини зикр қилар экан, жумладан бундай дейди: «У фақиҳ, парҳезкор, зоҳид ва тўғрисўз киши эди. Мисрда адолатли қозилик қилди. Хулқ-атвори мақтовли киши эди. Хуросоний саҳрода Мақтаб четида қабрлар орасига қурган масжидни бузиб ташлаган эди»[2].

Абу Шома раҳимаҳуллоҳ айтади: «Африка ўлкасида тўртинчи юз йилликда яшаган солиҳлардан бири Шайх Абу Исҳоқ Жабниёний қилган иш мени завқлантирди. Унинг солиҳ дўсти Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Аббос Муаддаб шундай ҳикоя қилади: “Ўша ерда Офият булоғи деб аталадиган, омма у билан фитналанган булоқ бор эди. Чор атрофдан одамлар ўша булоққа келар, турмуш қурмаган ёки фарзанд кўрмаган аёллар «Мени Офиятга олиб боринглар», дер эди. Булоқ фитна ўчоғи бўлиб қолди”. Абу Абдуллоҳ ҳикоясида давом этиб, шундай дейди: “Бир кеча саҳар вақти ўша тарафдан Абу Исҳоқнинг азони эшитилди. Бориб қарасам, у булоқни бузиб ташлаган ва устида туриб бомдодга азон айтган экан. Кейин бундай деди: «Эй Аллоҳ, буни Сен учун буздим, энди уни қайта чиқармагин». Ҳақиқатда, булоқ ҳозиргача такрор бош кўтармади”»[3].

Агар Аллоҳ уламоларга ширкхоналарни бузишда ҳокимлар қўлловини насиб этса, бунинг ортидан кўп яхшиликлар келади. Тарихчи Ибн Бишр раҳимаҳуллоҳ айтади: «Сўнг Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ Зайд ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг қабри устига қурилган қуббани бузмоқчи бўлди. Жубайла минтақасига келиб, Усмонга: “Келинг, ботил устига қурилган ва одамларнинг ҳидоятдан залолатга кетишига сабаб бўлаётган мана бу қуббани бузамиз”, деди. Усмон: “Бемалол бузаверинг”, деб жавоб берди. Шайх деди: “Жубайла аҳли қубба ҳимояси учун чиқиб, бизга қаршилик қилишидан қўрқаман. Сиз ёнимда бўлмасангиз, қуббани бузишни уддалай олмайман”.

Сўнг Усмон олти юз чоғлик аскар ҳамроҳлигида Шайх билан йўлга тушди. Жубайла аҳли уларга қарши чиқиб, қуббани асраб қолмоқчи бўлишди. Бироқ уни бузишга қўймасалар Усмоннинг уларга қарши урушишга бўлган азму қарорини кўришгач, қуббани унинг ихтиёрига топширишди. Қуббани бузиш имконияти қўлга киритилганидан сўнг Шайх ҳамроҳлари билан биргаликда қуббани қўллари билан бузишди. Қишлоқ аҳлидан бўлган жоҳил кимсалар Шайх қуббани бузгани учун унга етадиган ёмонликни пойлаб туришди, бироқ Шайх раҳимаҳуллоҳ энг яхши ҳолатда тонг оттирди»[4].

Ҳижрий 1216 йил воқеалари ҳақида яна бундай ҳикоя қилади: «Сауд бу йили Нажд, Жануб, Ҳижоз, Тиҳома ва бошқа минтақаларнинг шаҳару қишлоғидан одамларни тўплаб, чопқир отлару паҳлавон қўшинлар ҳамроҳлигида Карбало сари йўлга чиқди. Ҳусайн юрти аҳли уларга қарши урушди. Бу воқеа зулқаъда ойида бўлди. Мусулмонлар шаҳарни ўраб олишди. Деворларига тирмашиб, шаҳарга куч билан бостириб киришди. Бозорлар ва уйларда шаҳар аҳлининг аксарини қатл этишди. Ҳусайн қабри деб гумон қилинадиган қабр устига қурилган қуббани бузишди. Қубба ва унинг атрофидаги нарсаларни ғанимат олишди. Қабрга тикланган устунни ҳам олиб кетишди. Устунга зумрад, ёқут ва жавоҳир тошлар териб чиқилган эди»[5].

Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ҳижрий 1218 йили Маккаи мукаррамага кирганларидан сўнг қилган ишларини айтиб ўтгач, ортидан бундай дейди: «Шундан сўнг унинг фойда келтириши ва зарарни кетказиши эътиқод қилинадиган ва улуғлаш билан унга сиғиниладиган ҳамма нарсани, жумладан қабрлар устига қурилган биноларни йўқ қилдик. Ҳатто бу пок заминда бирорта сиғиниладиган тоғут қолмади. Бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз»[6].

«Доимий фатво қўмитаси» айтади: «Агар масжид бир ёки бир неча қабр устига қурилса, масжидни бузиш вожиб бўлади. Чунки у Аллоҳнинг шариатига хилоф суратда қурилгандир. Уни ўз ўрнида қолдириш ва у жойда намоз ўқиш уни қурганлик гуноҳида давом этиш ҳамда динда ва масжид унга атаб қурилган кимсани улуғлашда ҳаддан ошиш демакдир. Бу эса ширкка олиб боради, Аллоҳ сақласин. Аллоҳ таоло: “Динларингизда ҳадларингиздан ошманглар” (Нисо, 171), деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Динда ҳаддан ошишдан сақланинглар, чунки сизлардан аввалгиларни динда ҳаддан ошиш ҳалок қилган эди”, деганлар[7].

Бироқ масжид қабр устига қурилмай, кейинчалик маййит унга дафн этилган бўлса, масжид бузилмайди. Аммо у ерга кўмилган маййит қабрдан ковлаб олинади ва масжиддан алоҳида бўлган мусулмонлар қабристонига дафн этилади. Чунки маййитни масжидга кўмиш мункар иш бўлиб, уни масжиддан чиқариб ташлаш билан бу мункар барҳам топади»[8].

Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ айтади: «Амирлар, подшоҳлар, султонлар, қўйингки барча мусулмон ҳокимларнинг бошқаруви ерда Аллоҳнинг шариатини ўрнатиш билан шариатга мувофиқ бўлади. Улар Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ этишлари керак. Шаҳар амири ёки қаернингдир ҳокими, султон, республика президенти, хуллас ҳокимият эгаси бўлган ҳар қандай раҳбар бу яхшиликка ҳисса қўшмоғи лозим. Яъни қабрлар устига қурилган бу бинолар, қуббалар ва масжидларни бузиб ташлаши, қабрларни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳамда бизнинг замонимизда Бақеъда бўлганидек очиқ ҳолга келтириши вожибдир. Қабрлар ҳар қандай бино, масжид, ҳужра ва қуббалардан холи бўлмоғи шарт…

Қабрлар устига бино қуриш асло жоиз эмас. Одамлардан пул йиғиш ёки уларни ширкка бошлаб адаштириш учун қабрларда хизматкорлар бўлиши ҳам тақиқланади. Раҳбарлар бу каби ишларнинг барчасини тақиқлаши вожибдир. Мамлакат раҳбарлари ушбу яхшилик йўлида ғайрат кўрсатишлари, омма ва жоҳил кимсаларга насиҳат қилишлари ва таълим беришлари уларнинг зиммаларидаги вожиблардан саналади»[9].

[1] Абул Маолий Алусий (вафоти: 1343 ҳ.), «Ғоятул амоний фир-радди алан-Набҳоний», 2/443. Муҳаққиқ: Доний Оли Заҳавий. «Мактабати рушд» нашриёти, иккинчи нашр, 1426 ҳ.й.
[2] Ибн Фарҳун Моликий (вафоти: 799 ҳ.), «Ад-дебожул музаҳҳаб фий маърифати аъёни уламоил мазҳаб», 1/177. Муҳаққиқ: Маъмун Жаннон. «Дорул кутубил илмийя» нашриёти, биринчи нашр, 1417 ҳ.й.
[3] «Ал-боис ала инкорил бидаъи вал-ҳаводис», 103-104-бетлар.
[4] Усмон ибн Бишр (вафоти: 1290 ҳ.), «Унвонул мажд фий тарихи Нажд», 1/39. Муҳаққиқ: Абдураҳмон ибн Абдуллатиф Оли Шайх. «Қирол Абдулазиз тадқиқот фонди» нашри, тўртинчи нашр, 1402 ҳ.й.
[5] Аввалги манба, 1/257.
[6] Шайх Сулаймон ибн Саҳмон раҳимаҳуллоҳ (вафоти: 1349 ҳ.), «Ал-ҳадийятус суннийяту ват-туҳфатул ваҳҳобийятун наждийяту ли-жамиъи ихвонинал муваҳҳидина мин аҳлил миллатил ҳанифийяти ват-тариқатил Муҳаммадийя», 43-бет. Қирол Абдулазиз фармони билан «Ал-манор» нашриётида чоп этилган, биринчи нашр, 1342 ҳ.й.
[7] Имом Аҳмад (1851) ва Ибн Ҳиббон («Саҳиҳ», 3871) ривоят қилган. Шайхулислом Ибн Таймия «Иқтизо»да (1/328): «Бу санад Муслимнинг шартига кўра саҳиҳдир», деган.
[8] «Фатово ал-лажна ад-доима лил-ифто», 1/409, 4521-фатво, биринчи тўплам, Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ раҳбарлиги остида.
[9] «Фатово нурун алад-дарб», 1/271.

Зубайр Исмоил 1993 йил Андижон вилоятида таваллуд топган. 2012 йил Мадинаи Мунавварадаги Ислом Университетига ўқишга кириб, 2018 йил университетнинг Араб Тили факултетини тамомлаган.

Изоҳ қолдиринг