Улуғланадиган қабрлар суратини сотиш ва қабристон эшигига ип боғлаш

0

389. Улуғланадиган қабрлар суратини сотиш

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бозорда ойна ичида расмлар сотадиган ҳинд ва армани аёллар бор. Бу суратлар орасида Жаброил алайҳиссаломга ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга миндирилиб осмонга саёҳат қилдирилган Буроққа оид экани гумон қилинадиган расмлар ҳам мавжуд. Бундан ҳам жирканчлироғи, ширкка очиқ-ойдин тарғиботни ўз ичига олган бутпарастлик ибодатхоналари суратлари сотилишидир. Масалан, Абдулқодир Жилоний қабрининг сурати, остига: “Бу зотдан мадад сўраймиз”, деб ёзилган. Дарҳақиқат, юртни бундай ишлардан тозалаш ва уларнинг илдизини қуритишга бел боғлаш вожибдир»[1].

390. Қабристон эшигига ип боғлаш

Баъзи зиёратчилар айрим машҳур қабристонлар эшигига иплар ва қулфлар боғлаб кетишади. Шундай қилсак, бу қабристонлар зиёратига яна қайтиб келамиз, деб эътиқод қилишади. Албатта, бу ишлар бидъат ва хурофотлар жумласидандир[2].

[1] «Мажмуъул фатово», 1/119, 68-рақам.
[2] Қаранг: Шайх Солиҳ Усаймий, «Бидаъул қубур», 153-154-бетлар. Муқаддим: Шайх Абдураҳмон Маҳмуд. «Дорул фазилат» нашриёти, биринчи нашр, 1426 ҳ.й.

Зубайр Исмоил 1993 йил Андижон вилоятида таваллуд топган. 2012 йил Мадинаи Мунавварадаги Ислом Университетига ўқишга кириб, 2018 йил университетнинг Араб Тили факултетини тамомлаган.

Изоҳ қолдиринг