Онанизм – хатарли иллат (2)

1

Шу ўринда бу касаллик кўпроқ эркаклар орасида тарқалгани учун мен йигитларга мурожаат қилмоқчиман. Онанизм билан шуғулланиш инсонни ҳам маънавий, ҳам жисмоний худбин қилиб қўяди.

Ҳозир биз яшаётган даврда мусулмонларга худбинлик худди вабодек ёпишган, бу хислат уммат ичида мисли кўрилмаган даражада тарқалиб кетган. Ҳар бир одам фақат ўзим, уйим-жойим дейишдан бошқасига ярамай қолган. Албатта Аллоҳ ўзи сақлаганлар бундан мустасно. Ажабланарлиси шуки, мусулмонлар ўзаро суҳбатлашсалар асосий мавзу ислом умматининг ночор ҳолати ҳақида бўлади. Биз уммат ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало исломни, қолаверса, жамиятимизни ҳам ислоҳ қилишимиз керак, деган сўзларимиз чин дилдан айтилаётган бўлса, унда биз ислоҳотни аввало ўзимиздан бошлашимиз керак.

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Мўминлар ўзаро дўстлашиш, бир-бирига раҳм-шафқат кўрсатиш ва меҳр-оқибатли бўлишда бамисоли бир тану бир жондирлар; танадаги бир аъзо оғриса, қолган аъзолар бедорлик ва иситмалаш билан унга ҳамдард бўлади”(Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматни бир танага ўхшатдилар. Демак, инсон мусулмонликни даъво қилса, у ҳам шу жасаднинг бир бўлагидир.

Азиз дўстим, Аллоҳдан тақво қилинг, уммат танасига касалликни сиз олиб келманг, бошқа мусулмон аъзолар ҳақида ҳам ўйланг, худбин бўлманг!

Жисмоний худбинлик аёлини жинсий жиҳатдан қондира олмаслик ёки умуман аёли билан жинсий алоқа қила олмасликдир. Бу онанизмнинг катта зарарларидан биридир. Аёл кишининг шаҳвоний мойиллиги қонмаслиги унинг эридан кўнгли қолиши, фарзандлар тарбиясига беэътибор бўлиши, натижада оила бузилишига олиб келади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари билан бу мақолага якун ясамоқчиман: “Агар ҳаё қилмасанг, истаган ишингни қилавер”.

Мусо Муҳаммад

Discussion1 комментарий

Изоҳ қолдиринг