Фарз намозни вақт киришидан олдин ўқиш жоизми?

0

Савол:

Фарз намозни вақт киришидан олдин ўқиш жоизми?

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз, у кишининг аҳли оиласи, саҳобалар ва уларга эргашган солиҳ инсонларга салавот ва саломлар бўлсин!

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳар бир фарз намоз учун муайян вақт белгилаб берган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди” [Нисо: 103].

 Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намознинг кириш ва чиқиш вақтини суннатларида баён қилганлар[1]. Албатта, намознинг тўғри ва дуруст бўлиш шартларидан бири унинг вақти киришидир. Шунга биноан, намозни шаръий рухсатсиз[2] гарчи бир-икки дақиқа олдин бўлса-да, вақт киришидан олдин ўқиш жоиз эмас. Намозни вақт киришидан олдин ўқиган инсон ўша намозни қайта ўқиши лозим бўлади, валлоҳу аълам.

[1] Саҳифамиздаги «Намоз вақтлари» номли мақолада бу хусусдаги ҳадисни ўқишингиз мумкин.

[2] Мусофир ва беморларга пешин билан аср ва шом билан хуфтон намозларини жамлашга рухсат берилган.

Изоҳ қолдиринг