Нисобни тўлдириш учун олтин ва кумушни қўшиб ҳисоблаш

0
  • Олтин ва кумушдан ҳар бирининг нисоби алоҳида ҳисобланадими ёки бир-бирига қўшиб юбориладими?

Бир кишининг олтин ва кумушлари бўлса-ю, бироқ ҳар иккиси алоҳида ҳисоблаганда нисобга етмаса, рожиҳ фикрга кўра улар бир-бирига қўшиб ҳисобланмайди. Олтин ва кумушдан ҳар бири алоҳида нисобга етмагунга қадар унда закот вожиб бўлмайди. Негаки, олтин билан кумуш бир-биридан фарқли икки турга мансубдир. Қолаверса, улар иккисини бир-бирига қўшиб нисобни тўлдириш ҳақида бирон далил келмаган.

Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Олтин ва кумушни бир-бирига қўшиш ҳалол эмаслиги тўғрисидаги ҳужжатимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларидир: “Икки юз дирҳамдан оз кумушда закот йўқ”. Кимда ким нисобни тўлдириш мақсадида олтин ва кумушни бир-бирига қўшиб ҳисобласа, у ҳолда икки юз дирҳамдан оз кумушда ҳам закотни вожиб қилган бўлади. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига очиқдан-очиқ хилоф қилиш ва Аллоҳ изн бермаган ишни йўлга қўйиш демакдир”[1].

[1] “Ал-муҳалло” (6/104).

Изоҳ қолдиринг