Нусайрийларнинг номлари

2

Нусайрийларнинг номлари ва уларга бу номлар берилишининг сабаблари

Бу тоифага ҳам турли хил номлар берилди. Улар бу исмларнинг баъзиларини қабул қилишса, баъзиларини тан олишмайди. Уларга қуйидагича номлар берилган:

  1. Нусайрийлар

Бу исм бу тоифанинг энг машҳур исмларидан саналади. Шундай бўлса-да, улар бу номни ёқтиришмайди. Нусайрийларга кўра, улар бу исмни ёқтирмасликларининг бир неча сабаби бор, жумладан:

  • Уларнинг фикрича, улар ўз эътиқодларига мутаассиб бўлишгани боис уларга бу ном берилган эмиш.

  • Нусайрийларга кўра, турклар уларнинг юртларини ишғол қилишганида нусайрийлар тоғларда яшашган. Шунда турклар уларни камситиб, бу ном билан аташган.

Баъзи насронийлар нусайрийлик дини насронийликка яқин эканини кўриб, бу исм аслида  “насроний” сўзидан олинган, деган фикрларни ҳам билдиришган. Тўғри, нусайрийлар кўплаб насроний динидаги урф-одатларга амал қилишади, бироқ бу улар аслида насроний бўлган, дегани эмас. Шунингдек, нусайрийлар Аллоҳ таоло уч кишининг ичига руҳ бўлиб тушган, деб эътиқод қилишлари боис худони учта дейдиган насронийларга ўхшаб кетадилар. Бироқ нусайрийларнинг наздида бу уч кишининг бири Али розияллоҳу анҳу, иккинчиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, учинчиси эса Салмон Форисий розияллоҳу анҳудир (бу уч исм уларда (А.М.С.) рамзи билан ифодаланади).

Нусайрийлар бу номни ёқтиришмаса ҳам, у одамлар орасида тарқаб кетганидан кейин уни ўзларига мослаштиришга ҳаракат қилишди ва қуйидаги уйдирмани ўйлаб топишди: айтишларича, Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Шомда жиҳод қилар экан халифадан ёрдам сўраган эмиш. Ироқдан Холид ибн Валид, Мисрдан Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумлар, Мадинадан эса 450 дан ортиқ алавий мужоҳидлар ёрдамга келишган эмиш. Бу жангда алавийларнинг сони оз бўлса-да, фойдалари кўп теккани учун “кичик ёрдам” номини ва жиҳод қоидаларига биноан ўзлари фатҳ қилишган ерларини, яъни Нусайра тоғини олишган эмиш. Вақтлар ўтиши билан Ливиядан Антокиягача бўлган минтақалардаги алавийлар яшайдиган тоғлар шу ном билан атала бошлаган эмиш. Бу гап уйдирма экани яққол кўриниб турибди. Зеро, саҳобалар нусайрийлардек алавий кофирлардан ёрдам сўрашлари мумкин эмас. Қолаверса, саҳобалар даврида “нусайрийлар” номли тоифаси бўлгани бирон бир тарих китобида айтилмаган.

  1. Алавийлар

Нусайрийлар  бу номни қаттиқ севишади. Улар Али розияллоҳу анҳуни худолик даражасига кўтариб, унга ибодат қилишгани учун шу номни олишган. Али розияллоҳу анҳу уларнинг бундай куфр эътиқодларидан мутлақо йироқ бўлганини олдин ҳам таъкидлаб ўтган эдик.

  1. Сувараклар

Нусайрийлар турклар тарафидан сургун қилинишгани сабаб бу  номни олишган. Бу исм баъзи нусайрийлар ўртасида бугунги кунда ҳам бор.

  1. Нумайрийлар

Нусайрийлар Муҳаммад ибн Насир Нумайрийга эргашишгани боис бу номни олишган. Уларнинг “тахтачилар”, “ўтинчилар” каби бошқа исмлари ҳам бор.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion2 комментария

  1. Отабек

    Демак нусайрий ва алавийлар исломга алокаси йук эканда.

    • Абу Анас Ҳабибуллоҳ

      Нусайрий кофир эканида хилоф йўқ. Алавийлар деганда Али розияллоҳу анҳуни худо деб биладиганлар назарда тутилаётган бўлса, улар ҳам худди шундай.

Изоҳ қолдиринг