Тўфонни инкор этганларга раддия (9)

0

Тўфонни инкор этганларга раддия

Дарҳақиқат, Форс ва Ҳинд аҳлидан бўлган бир тоифа жоҳил инсонлар тўфон воқеасини инкор қилсалар, улардан қолган тоифалари эса бу воқеани эътироф этадилар.

Тўфонни инкор этган бу тоифанинг айтишича, тўфон Бобил заминида юз берган бўлиб, уларгача етиб келмаган. Улар шундай дейдилар: “Биз Каюмарс (Одам алайҳиссаломни назарда тутмоқдалар) замонасидан бери муттасил равишда мулку-салтанатни авлоддан авлодга мерос олиб келяпмиз!”.

Бу гапни ўтга сиғинувчи, шайтонга эргашган мажусий худосизлардан бир тоифаси айтганлар.

Бу гапнинг турган битгани сафсата, очиқ куфр, ҳаддан зиёд жоҳиллик, ҳиссий ҳақиқатларни тан олмаслик ва ниҳоят, еру осмонлар Парвардигорини ёлғончига чиқаришдир.

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг пайғамбарларидан нақл қилувчи самовий динлар вакиллари Аллоҳ таоло тарафидан қўллаб-қувватланган маъсум пайғамбарининг дуосини ижобат қилиш ва тақдирда қатъий битилган ишни ижро этиш учун тўфон юз бергани, унинг ер юзидаги барча ўлкаларни қамраб олгани ва Аллоҳ таоло тўфон ҳодисасидан сўнг заминда кофир бандалардан бирон кимсани қолдирмаганига иттифоқ қилганлар. Қолаверса, замонлар оша одамлар бу ҳодиса юз берганини кўпчилик оғзидан эшитиб келганлар.

Изоҳ қолдиринг