Макруҳ вақтларда тиловат саждаси қилиш жоизми?

0

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Намоз ўқишдан қайтарилган вақтларда тиловат саждаси қилиш жоизми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз, у кишининг аҳли оиласи, саҳобалар ва уларга эргашган солиҳ инсонларга салавот ва саломлар бўлсин!

Уламолар намоз ўқишдан қайтарилган вақтларда тиловат саждаси қилиш хусусида икки хил фикр билдиришган.

Биринчи фикр:

Шофеий мазҳаби, Имом Аҳмаддан бир ривоятда ва Ибн Таймия, Санъоний, Шавконий, Ибн Боз ва Ибн Усамийнларнинг фикрларига кўра, ҳар қандай пайтда ҳам тиловат саждаси қилиш жоиздир.

Иккинчи фикр:

Ҳанафий, моликий ва шофеий мазҳаби уламоларининг фикрига кўра, бундай вақтларда тиловат саждаси қилиш жоиз эмас.

Уламоларнинг  бу масаладаги ихтилофлари намоздан қайтарилган вақтларда кусуф, истихора, таҳийятул масжид каби бирон сабабга боғлиқ бўлган намозлар ўқиш жоиз ёки йўқли хусусидаги масалага бориб тақалади.

Маълумки, ўтган фатвомизда тиловат саждаси мустаҳаб эканини баён қилган эдик. Шунга кўра, уламолар ихтилофи доирасидан чиқиш учун бундай вақтларда тиловат саждаси қилмаган афзал. Зеро, тиловат саждасини тарк қилиш билан инсон гуноҳкор бўлмайди. Бироқ намоздан қайтарилган вақтларда сажда қилса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайтариқларига хилоф иш тутган бўлиб қолиш эҳтимоли бор, валлоҳу аълам.

 

Ўзбек даъватчиси. Бошланғич диний таълимни ва араб тилини ўз юртидаги масжид имомларидан олди, сўнгра Мисрга бориб, Ал-Азҳар университетига кирди. Талабалик йилларида аҳли суннат вал жамоат машойихларидан таълим олди. Жумладан, шайх Содиқ Самарқандий, шайх Саидаҳмад Нуриддин, Сирожиддин Шоший, шайх Мустафо Адавий, Аҳмад Абул Айнайн, Аҳмад Ийсавий ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. 2015 йилдан бери ўзбек тилидаги ИхлосОрг исломий веб саҳифасида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг