Савдолашувчи шахсларга оид шартлар

0

Учинчидан: савдолашувчи шахсларга оид шартлар:

1. Аввало савдолашувчи шахснинг савдо-сотиқ билан шуғулланишга яроқли бўлиши, яъни ўз мол-мулкини тасаррруф қилишга ҳақли бўлиши лозим. Шахс ўз мол-мулкини тасарруф қилишга ҳақли бўлиши учун ҳур, балоғатга етган, ақли жойида ва мол-мулкидан оқилона фойдаланадиган шахс бўлиши зурур.

2. Савдо-сотиқ сотувчи ва харидор ўртасида ўзаро розичилик асосида амалга ошиши зарур. Бинобарин, ноҳақ мажбурланган шахс томонидан амалга оширилган савдо-сотиқ дуруст бўлмайди.

Зеро, ҳеч кимса ўз мол-мулкини сотишга мажбур қилиниши жоиз эмас. Бундан касодга учрагани (банкрот бўлгани) сабаб ўз мол-мулкини эркин тасарруф қилишдан ман қилинган киши мустаснодир. Бу ҳолатда у ўз хоҳиши билан мол-мулкини сотишдан бош тортса, у ҳолда кредиторлар ҳаққини ўташи учун мол-мулкини сотишга мажбур қилинади. Масалан, бир кишининг одамлардан қарзи бор ва олган қарзини узавермагани боис касодга учрагани эълон қилинган. Бу ҳолатда кредиторлар қарзларини ундириб олишлари учун ҳокимдан уни мол-мулкларини тасарруф қилишдан маҳрум қилишни талаб қилишлари мумкин. Борди-ю, мазкур ҳолатда мол-мулкини сотишдан бош тортса, ҳоким уни сотишга мажбурлайди ва бу асосли мажбурлаш саналади.

Изоҳ қолдиринг