Самуд қабиласининг пайғамбари Солиҳ алайҳиссалом қиссаси (1)

0

Самуд қабиласининг пайғамбари Солиҳ алайҳиссалом қиссаси

Самуд қабиласи машҳур қабила. Уларга боболари Самудга нисбат берилган ҳолда Самуд қабиласи дейилади. Самуд Жадиснинг акасидир. Бу қабила ориба, яъни асл араблардан ҳисобланиб, Ҳижоз билан Табукнинг ўртасидаги Ҳижр деган жойда яшаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар билан Табук жангига кетаётиб у жойдан ўтганлар. Самуд қабиласи Од қавмидан кейин яшаган. Улар ҳам Од сингари бутларга ибодат қилар эдилар. Аллоҳ таоло уларга ўзларининг ичидан бир пайғамбар юборди. У Аллоҳнинг бандаси ва расули Солиҳ алайҳиссалом эди. Солиҳ алайҳиссалом уларни ёлғиз ва шериги бўлмаган Аллоҳга ибодат қилиш, бут ва санамлардан воз кечиш ва Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмасликка чақирди. Унга бир тоифа иймон келтирди. Аксар кишилар эса кофир бўлиб, турли гап-сўз ва хатти-ҳаракатлар билан Солиҳ алайҳиссаломга азият бердилар, уни ўлдирмоқчи бўлдилар. Аллоҳ таоло уларга қарши ҳужжат ва мўъжиза қилиб юборган туяни ўлдирдилар. Оқибат, Аллоҳ таоло ўзининг шиддатли азобини юбориб, уларни ҳалок қилди.

 

Изоҳ қолдиринг