Кредит картаси ишлатиш жоизми?

0

Савол:

Ассаламу алайкум! Банклардан кредит картаси олишнинг ҳукми нима?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Кредит карталаридан фойдаланиш учун бу карталар шариатимизда ҳаром қилинган шартлардан холи бўлиши керак. Зеро, кредит карталарининг аксари шаръан ҳаром қилинган шартларга асосланган, жумладан:

1) Қарзни тўлаш белгиланган муддатдан кеч қолган тақдирда қўшимча тўлов тўлаш шартига розилик билдириш. Инсон қарзларни ўз вақтида тўлашга қатъий қарор қилган бўлишидан қатъий назар, бундай шартномага имзо қўйиши ҳаромдир;

2) Инсон баъзан қарзларни белгиланган вақтда тўлай олмагани сабабли рибога қўл уриши;

3) Кредит картасини берадиган баъзи банклар мижоз бу карта орқали оладиган маблағ миқдоридан маълум бир фоизини чегириб қолади. Бу ҳаром қилинган рибодир. Тўғри, банк хизмати эвазига маълум бир миқдорда маблағ олиши жоиз. Лекин бу маблағ карта орқали олинаётган маблағ миқдорига қараб ўзгармаслиги керак.

Агар кредит картаси юқоридаги ҳаром қилинган шартлардан холи бўласа, у ҳолда бу турдаги карталардан фойдаланиш жоиз бўлади, валлоҳу аълам.

Бу фатвони тайёрлашда IslamQA ҳамда IslamWeb саҳифаларидан фойдаланилди.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг