Аёл киши юзидаги норини беркитиш учун юзига пудра сепиши жоизми?

1

Савол:

Ассалому алайкум. Аёл киши юзидаги норини беркитиш учун юзига пудра сепиб кўчага чиқиши жоизми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Йўқ, мумкин эмас. Одамларнинг эътиборидан сақланиш учун юзни ёпиб юриш керак. Тўғри, бизнинг ўлкаларда юз ёпилмайди. Лекин тўғрироқ фикрга кўра, юзни ёпиб юриш керак. Агар юзингизда норингиз бўлса, унда юзингизни ёпиб чиқишингиз учун баҳона ҳам бор экан, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion1 комментарий

  1. Mashaallah qandayam ajoyib fatvo a qalbga shifo beruvchi mashaallah ustoz ayollar yuzni berkitishligi kerakligi haqida alohida batafsil fatvo yoki maqola yozilganmi aynan ixlosOrgda bo’lsa aytvoring man negadur kormadim.

Изоҳ қолдиринг