Музорабада фойда қандай тақсимланади?

0

Савол:

Ассалому алайкум. Бир киши иш бошлаши учун унга шу ишга етарли пул бериб, шу ишнинг фойдасига шерик бўлмоқчиман. Фойда қандай тақсимланади?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Бу иш шариатимизда музораба дейилади. Музорабада фойда икала томон келишувига биноан белгиланади. Фойда тенг бўлиниши шарт эмас. Шунингдек, музорабада пул олган шахс тарафидан камчиликка йўл қўйилмаса, келган зарар тўлиқлигича пул берган шахснинг ҳисобидан бўлади. Пул олган шахсни зарарга шерик қилиш жоиз эмас, валлоҳу аълам. Аллоҳ таоло ҳаққа бўлган интилишингизни зиёда қилсин!

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг