Инсон танасига бирон шикаст етганда Аллоҳга шукр айтиши савобми?

0

Савол:

 Одам бир иш қилаётиб қўлини болға билан чақиб олса ёки бирон ерини уриб олса-ю, “Аллоҳ ўзингга шукр”, деса ёки бирон зикрни айтса, савоби катта бўладими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ.

Бундай ҳолатларда айтиш суннат бўлган муайян зикрлар келмаган. Умуман олганда мусулмон киши бирон мусибат етганда сабр қилишга ва “инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожеун”, дейишга буюрилган. Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонни хафа қиладиган бирон нарсани кўрсалар “Алҳамду лиллаҳи ала кулли ҳал”, дер эдилар.

Шунга кўра, мазкур ҳолатларда сабр қилиш вожиб ва танага етган азият сабаб тоқатсизланиш эса ҳаромдир. Энди, бунга қўшимча, тақдирга розилигини ифода этиб, Аллоҳга ҳамд айтса, албатта яхшидир, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг