Бенамоз инсон сўйган ҳайвоннинг гўшти ҳалолми?

0

Савол:

Ассалому алайкум. Бенамоз инсон сўйган ҳайвоннинг гўшти ҳалолми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Намоз ўқимайдиганлар икки турга бўлинади. Бири намоз фарз эканини инкор қилиб ўқимайди. Бундай шахснинг муртад-кофир, сўйган гўшти ҳаром эканида уламолар ўртасида хилоф йўқ. Бироқ намоз ўқимайдиган шахс намознинг фарз эканини тан олса, лекин Аллоҳ буюрганидек бу намозларни адо этмаса, гуноҳ ва хато иш қилаётганини тан олса, кейинроқ тавба қилиш ниятида бўлса, бундай инсон жумҳур уламоларнинг наздида жуда катта гуноҳ иш қилган гуноҳкор мусулмон саналади ва бу қилмиши учун мусулмон ҳоким тарафидан қатл этилишга лойиқ бўлади. Агар шундай инсон бирон ҳайвон сўйган бўлса, бу ҳайвоннинг гўшти ҳалол. Баъзи фуқаҳолар бенамоз кофир бўлади ва унинг сўйган гўшти ҳаром, деган фикрни айтишган, валлоҳу аълам.

Манба: IslamWeb саҳифаси.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг