Икки аёл бир тўшакда ётиши жоизми?

0

Савол:

Икки аёл бир тўшакда ётиши жоизми?

Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай дейдилар: “Эркак эркакнинг авратига, аёл аёлнинг авратига қарамайди. Эркак эркак билан яланғоч ҳолда бир ёпинчиқни ёпинмайди, аёл ҳам аёл билан яланғоч ҳолда бир ёпинчиқни ёпинмайди” [Муслим (338), Термизий (2793), Абу Довуд (4018)].

Мазкур ҳадисга кўра, аёл аёл билан, шунингдек, эркак эркак билан яланғоч бир тўшакда ётиши ҳаром. Бироқ улар ўртасида тўсиқ бўлган ҳолда кийим билан бир тўшакда ётишса ва фитнадан хотиржам бўлсалар, зиёни йўқ, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг