Аёл киши қай ҳолатларда эридан талоқ сўраши жоиз?

2

Савол:

Аёл киши қай ҳолатларда эридан талоқ сўраши жоиз?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Аёл киши ҳеч бир асоссиз ёки талоқ сўрашга арзийдиган жўяли сабабсиз эридан талоқ сўраши ҳаром. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Қайси бир аёл сабабсиз эридан талоқ сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаромдир” (Термизий (1187) ривояти, Албоний саҳиҳ деган).

Бироқ аёл кишига зарар етадиган бўлса, у ҳолда эридан талоқ сўраши жоиз. Мазкур зарарнинг бир неча кўринишлари бор:

  1. Эр хотинига нафақа қилишдан, алоҳида турар-жой билан таъминлашдан ва шу каби мажбуриятларни бажаришдан ожиз бўлса, хотин талоқ сўраши жоиз. Шунингдек, эрнинг ўта бахиллиги, хотинини зарур эҳтиёжлар билан таъминламаслиги ҳам хотинга талоқ сўраш ҳуқуқини беради.

  2. Бирон шаръий сабабсиз эр хотинини уриб-сўкиши, уни таҳқирлаши хотинга талоқ сўраш ҳуқуқини беради. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, хотин талоқ сўраши учун бу ҳолат такрорланиши шарт эмас.

  3.  Хотин эрининг олти ойдан ортиқ муддат сафар қилиши натижасида зарар кўрса ва ўзининг гуноҳ ишга қўл уришидан қўрқса, эридан талоқ талаб қилиши жоиз.

  4. Моликий мазҳабига кўра, эрнинг узоқ муддат қамалиши натижасида хотин зарар кўрса, талоқ сўраши жоиз.

  5. Агар эр наслсизлик, жинсиз заифлик ёки инсон жирканадиган касалликлар сингари тузалмас бирон касалга чалинган бўлса, хотин талоқ сўраши жоиз.

  6. Агар эр фосиқ бўлса, гуноҳи кабираларни очиқча қилса ёки фарз амалларни бажармаса ва хотини унга сабр қилиб, насиҳат қилса ҳам қабул қилмаса, хотин талоқ талаб қилиши жоиз. Бу ҳолатда эр талоқ қилса, қилди, акс ҳолда, хотин ишни қозига ошириши ёхуд қози бўлмаса бирон исломий ҳайъатларга мурожаат қилиши ва улар эр-хотин ўртасини ажратишлари мумкин. Агар эр кофирликка сабаб бўладиган бирон амални қилса, у ҳолда талоққа ҳожат қолмайди, негаки, эрнинг муртадлиги сабаб эр-хотин ўртасидаги никоҳ ўз-ўзидан бузилади.

  7. Шунингдек, хотин эрини ёқтирмаса, сабабини ўзи билмасада қалбидан уни ёмон кўрса, бундай ҳолатда ҳам хотин эридан талоқ сўраши жоиз. Бу ҳолатда эр хотинини хулуъ қилишга мажбурламасдан, унга раҳм-шафқат қилиб талоғини бериши мустаҳабдир.

  8. Эр хотинини қариндошлари, айниқса ота-онаси билан борди-келди қилишдан, уларни кўришдан ман қилса, хотин талоқ сўраши жоиз, валлоҳу аълам.

 (IslamWeb саҳифасидан айрим ўзгартиришлар билан олинди).

Discussion2 комментария

  1. Ассалому алейкум. Савол! Мен ота онамга жахл килиб хотинимга ” агар уша уйга (ота Онам уйига) борсанг сенга уч талок” деб айтдим. Хотиним ота онасини уйида, мен россиядаман. Бундай холатда кандай йул тутиш мумкин. Жавобингизни кутаман. Рахмат

Изоҳ қолдиринг