Кўчадан овқатланиш жоизми?

4

Савол:

Ҳурматли домла, менда бир савол бор, илтимос, шу саволга жавоб берсангиз. Кўча овқатлари, яъни КФС, МакДоналдс ёки шунга ўхшаган жойлардан таомланса бўладими? Гўштлари мол ва товуқники, тановул қилса бўладими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ!

Кўчадаги ошхоналардан овқатланишнинг ҳукми сўровчининг қайси давлатда эканига қараб ўзгаради. Баъзи давлатларда, масалан кофир мамлакатларда нафақат бу, балки бошқа ҳар қандай ошхонанинг таомларини ҳалол эканини аниқламасдан олдин еб бўлмайди. Аҳолиси ҳалол-ҳаромга эътибор берадиган мусулмон давлатларда эса кўчадан таомланиш жоиз. Агар мусулмон давлатларда бўлса-да, ошхоналар ҳаром гўшт ишлатаётгани аниқланса, унда ҳам бу ошхоналардан таомланиш ҳаром бўлади.

Мусулмон киши имкон қадар шубҳали нарсалардан узоқлашиши динимиздаги тамал ахлоқий қоидалардан биридир. Ҳаром луқма ейиш инсоннинг бетавфиқ бўлишига ҳамда дуолари ижобат қилинмаслигига олиб борувчи омиллардан бири саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаромдан еб-ичган, ҳаромдан кийинган, қўлларини осмонга кўтариб: “Эй Раббим, эй Раббим!” – деб дуо қиладиган киши ҳақида “Унинг дуоси қаердан ҳам ижобат қилинсин” – деганлар (Термизий (2989) ривояти). Демак, дуо ижобат бўлиши учун инсоннинг луқмаси ҳалол бўлиши керак. Шунга кўра, куфр давлатларида истиқомат қилган мусулмонлар овқатланиш борасида эҳтиёт бўлишлари, имкони борича мусулмон киши тайёрлаган ёки ислом шариатида ҳалол саналган таомларни истеъмол қилиб, шубҳадан йироқ бўлишлари мақсадга мувофиқдир, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion4 fikr

  1. илм олмокчиман шайх содик аканинг олдига бориб факат у кишини кайердалигини билмайман

  2. тугрисини айтсам изох нима дегани билмиман нима хакида йозиш керак бу йерга мани кийнамастан йордам килселарчи э

  3. саволим бориди шайга ассалому алайкум шайх интернетда куриб колдим пайгамбаримиз ни зурриёди бор экан у хабиб али жифрии ми? бошкалари хам борми? булса малумот беринг илтимос

Изоҳ қолдиринг