Меҳмонхоналарда ишлаш жоизми?

0

Савол:

Меҳмонхоналарда ишлаш жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Меҳмонхоналарда ишлаш меҳмонхонанинг фаолиятига боғлиқ. Агар меҳмонхона мижозларга ароқ, тўнғиз гўшти, фоҳиша, қимор каби ҳаром нарсалар ёки хизматларни тақдим қилмаса ёки ана шундай шариатга хилоф ишлар учун шароит яратиб бермаган бўлса, уларда ишлаш жоиз. Акс ҳолда, бундай меҳмонхоналарда ишлаш жоиз эмас. Аллоҳ таоло айтади: “Яхшилик ва тақвода ўзаро ёрдамлашингиз, гуноҳ ва (шариат ҳудудларига) тажовуз қилишда бир-бирингизга ҳамкор ва ёрдамчи бўлмангиз” [Моида: 2], валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг