Биродарига “Аллоҳ рози бўлсин”, дейиш жоизми?

0

Савол:

Биродарига “Аллоҳ рози бўлсин”, дейиш жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Ҳа, мусулмон киши биродарига “Аллоҳ рози бўлсин”, дея дуо қилиши жоиз. Бундай дуо қилиш кўпроқ туркий халқлар ўртасида, айниқса, диндор муҳит ўртасида урфга айланган. Яхшилик қилган кишига миннатдорчилик тарзида “Аллоҳ рози бўлсин”, дейилади. Бироқ ҳадисларда яхшилик қилган кишига миннатдорчилик билдириш мақсадида “Жазакаллоҳу хойрон” (яъни, “Аллоҳ сизни яхши мукофотласин”, Термизий:1958), дейиш айтилган. Шунга кўра иложи борича мазкур иборани айтиш, уни  одамлар ўртасида жорий қилиш афзалдир. Шунингдек, “Аллоҳ рози бўлсин”, деса ҳам бўлаверади, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг