Солиҳ алайҳиссаломнинг азоб диёридан ҳижрат қилиши (9)

0

Солиҳ алайҳиссаломнинг азоб диёридан ҳижрат қилиши

Аллоҳ таоло шундай дейди: “Кейин (Солиҳ) улардан юз ўгириб (ўзича) деди: “Эй қавмим, мана, мен сизларга Парвардигоримнинг динини етказдим ва сизларга насиҳатлар қилдим. Лекин сизлар холис насиҳат қилгувчиларни севмайсиз” [Аъроф: 79]. Бу оятда Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми ҳалок бўлгандан сўнг уларга хитоб қилганлиги хабар берилмоқда. Солиҳ алайҳиссалом бу маҳаллани тарк қилар экан, ҳалок бўлган қавмига шундай деди: “Мен сизлар ҳидоят топишингиз учун қўлимдан келган барча нарсани қилдим, бу нарсага эришиш учун сўзим, хатти-ҳаракатим ва ниятим билан қаттиқ интилдим. Бироқ сизларнинг табиатингиз ҳақни қабул қилмас, уни истамас ҳам эди. Шу боис, сизлар мана шу куйга тушдингиз. Энди бу аламли азоб сизлар билан бирга, то абад давом этгусидир. Мен сизлардан бу азобни даф қилиш учун бирон ҳийла ёки имконга эга эмасман. Қўлимдан келгани: рисолатни етказиш ва сизларга насиҳат қилиш бўлса, оқизмай-томизмай рисолатни етказдим, имкон қадар сизларга яхшиликни раво кўрдим. Бироқ Аллоҳ таоло ҳоҳлаганини қилади”.

Худди шундай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Бадр жангидан уч кеча ўтгач, Бадр қудуғига ташланган мушрикларга хитоб қилган эдилар. Туяларига миниб олган, кеча сўнгида сафарга отланишга буюрган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам қудуқ лабида туриб шундай дедилар: “Эй қудуқда ётган кишилар! Парвардигорингиз сизларга ваъда қилган нарсани ҳақ деб топдингизми? Албатта, мен Парвардигорим менга ваъда қилган нарсани ҳақ деб топдим![1] 

[1] Бухорий (3976) ва Муслим (2874) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Изоҳ қолдиринг