Ўқувчига таълим бериш ёки уни синаш учун қасддан Қуръонни хато ўқиш жоизми?

0

Савол:

Ўқувчига таълим бериш ёки уни синаш учун қасддан Қуръонни хато ўқиш жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

“Ўқувчиларга дарс бериш асносида уларни эътиборини жалб қилиш учун қасддан Қуръони Каримни хато ўқиш Қуръонни ёдлаган ва уни одамларга ўқитган салафи солиҳларнинг биронтасидан нақл қилинмаган. Ўқувчиларга Қуръон ўқитиш Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилиш саналади. Шундай экан, Қуръонни нотўғри ўқиш билан ибодат қилиб бўлмайди. Ўқувчиларни синаш ва уларни Қуръонга жалб қилиш, уни қай даражада пухта ёд олганини билиш учун  муаллим бундан бошқача йўл тутиши ҳам мумкин. Шу тариқа ўқувчиларга Қуръонни бузиб эшиттиришга ҳожат қолмайди”.

(Доимий қўмита фатволари, 21980 – сонли фатво, 2-жилд, 119-бет).

Изоҳ қолдиринг