Ёруғ кечалар кундузида рўза тутиш

0

(6) Ёруғ кечалар кундузида рўза тутиш:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда ҳам, муқим ҳолатларида ҳам ёруғ (кечалар) кундузларида рўза тутишни канда қилмас эдилар[1].

Ёруғ кечалар кундузлари ҳар ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунларига тўғри келади. Бу кунларнинг кечасида ой тўлади. Шунингдек, бу кунлар “айёмул ғур”, яъни “қашқа (оқ ёхуд ёруғ) кечалар кундузлари” ҳам деб аталади. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар рўза тутмоқчи бўлсанг, ёруғ ёхуд қашқа (кечаларнинг) кундузлари: ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари рўза тут[2].

Бу кунларда рўза тутиш фазилати ҳақида келган ҳадисларда унинг бир умрлик рўзага тенг келиши айтилган.

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилишича, отаси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлган ва “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни ёруғ кечалар кундузларида рўза тутишга буюрганлар ваБу кунларда тутилган рўза бир умрлик рўза(га тенг)дир”, деб айтганлар[3].

[1] Саҳиҳ. Насоий (4/198) ривояти. Ҳадисни Суютий ҳасан, Албоний эса “Саҳиҳул жомеъ”да ва “Ас-саҳиҳа”да (580) саҳиҳ деган.
[2] Ҳасан. Термизий (761), Абу Довуд (2449) ва Насоий (4/222) ривоят қилишган. Ҳадисни Термизий ҳасан деган.
[3] Саҳиҳ. Ибн Можа (1707), Аҳмад (5/28) ва Ибн Ҳиббон (3651) ривоят қилишган.

Изоҳ қолдиринг