Ҳаж турларидан қай бири афзал?

2

Ҳаж турларидан қай бири афзал?

Уламолар ҳажнинг уч туридан қай бири афзал эканида ихтилофлашганлар. Бу борадаги рожиҳ фикрга кўра, таматтуъ ҳажжи энг афзал ҳаж туридир. Бу фикр Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг фикри. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таматтуъ ҳажжи қилишни орзу қилган эдилар. У зот ҳадиси шарифларида марҳамат қилиб айтадилар: “Агар ҳозир билганимни бошидан билганимда эҳромдан чиқиб, (ҳажгача) умра қилган бўлур эдим[1]. Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таматтуъ қилишни, яъни ҳажга қадар умра қилиб эҳромдан чиқиб, сўнг ҳажга эҳром боғлашни орзу қилганлар. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажжи қирон қилган эдилар. Шундай бўлсада, асҳобларидан ҳажжи қиронни ният қилган, бироқ қурбонлик учун чорва моллари ҳайдаб келмаганларни ҳажгача умра қилиб таматтуъ қилишга буюрдилар. Ўзлари эса эҳромдан чиқмадилар, чунки у зот қурбонлик ҳайдаб келган ва сочлари тўзғимаслиги учун сочларини қотириб олган эдилар.

[1] Бухорий (1651, 1785, 7229) ва Абу Довуд (2712, 2725) ривоят қилишган.

Discussion2 fikr

  1. Ассаламу Алейкум, Биродар Устоз Шайх Соддик Самаркандий, Аллох Исм Сифатлари Дарслари Давом Этадими? Ёки Тамомладими? Аллох Узи Химоясига Олсин, Ахли Тавхидга Ассаламу Алейкум Етказинг.

    • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
      Шайхнинг “Аллоҳнинг исм ва сифатлари” номли дарслари охирига етгани йўқ. Иншааллоҳ, бу туркум дарсларимизнинг давоми ҳам бўлади.

Изоҳ қолдиринг