Масжид йўқ жойда 3-4 киши йиғилиб жума ўқиш жоизми?

0

Савол:

Биз хорижий давлатга ишлаш учун келганмиз. Биз турган жойда масжид йўқ, энг яқин масжид 70-100 км узоқликда. Жума намози учун масжидга борай десак, биринчидан ҳар жума ишдан жавоб олиш қийин бўлса, иккинчидан, кўпчилик биродарларнинг ҳужжатлари тўғри эмас, йўлда текширувларга тушиб қолишдан қўрқамиз. Иш жойида 3-4 киши, баъзан 5-6 киши йиғилиб жума ўқияпмиз, шу ишимиз тўғрими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Аввало шуни эслатиб ўтиш лозимки, куфр диёрида муқим яшаётган мусулмонларда жума ўқиш учун лозим шартлар вужудга келган бўлса, Қуръон оятлари ва ҳадислар уларга жума намозини ўқиш фарзи айн эканини кўрсатади [“Доимий қўмита фатволари” (8/186].

Жума намози ўқиш учун учта муқим эркак киши бўлиши кифоя. Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтади: “Фикрлар ичидаги энг тўғри фикрга кўра жума намози учун уч киши: хутба ўқийдиган имом, намозга чақирадиган муаззин ва муаззиннинг чақириғини эшитиб намозга келадиган бир киши бўлса етарли” [“Ибн Усаймин фатво ва рисолалари тўплами” (13/831)].

Шунингдек, ҳанафий, шофеий ва ҳанбалий мазҳаби уламоларидан иборат жумҳур уламоларнинг фикрича, жума намози ўқиш учун масжид ёки жомеъ бўлиши шарт эмас.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, сизлар қилаётган иш тўғри, иншааллоҳ. Зеро, сизлар у ерда муқим яшовчи мусулмонлар бўлиб, жума ўқишлик сизларга фарзи айн. Шунга биноан, модомики энг камида уч киши йиғилиши имкони бўлса, демак, жума ўқишишингиз лозим, валлоҳу аълам.

Эслатма: мусофирларга жума намозини ўқиш фарз ёки йўқлиги хусусида қуйидаги фатволарга мурожаат қилишингиз мумкин:

(Фатволар/намоз/Мусофир одам жума намозини ўқиши фарзми?)

(Фатволар/намоз/Жума намозига чиқишнинг ҳукми нима?)

Изоҳ қолдиринг