Маҳсига масҳ тортиш муддати

0

Савол:

Маҳсига масҳ тортиш муддати мусофирга уч кеча-кундуз, мужоҳидга эса етти кеча-кундуз бўлади, деб эшитдик. Шу тўғрими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Маҳсига масҳ тортиш учун маҳси таҳорат билан кейилган бўлиши шарт. Маҳсига масҳ тортиш муддати муқим учун бир кеча ва кундуз, мусофир учун эса уч кеча-кундуздир. Бунга Али розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофирга уч кеча-кундуз, муқимга эса бир кеча кундуз вақт белгиладилар” – деган сўзи далил бўлади (Муслим (276) ривояти). Уламоларнинг тўғрироқ фикрларига кўра, бу вақт маҳси кейилганидан сўнг таҳорат синган вақтдан бошланади.

Бу борада мужоҳид учун алоҳида муддат белгиланмаган. Агар мужоҳид ўз юртини ҳимоя қилиб, сафарга чиқмаган ҳолда жиҳод қилаётган бўлса муқим, ўзга юртда ёки мусофир саналадиган масофадаги узоқликда бўлса мусофир деб эътиборга олинади, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг