Аёл қайин ака-укалари билан бир уйда яшаши жоизми?

0

Савол:

Аёл қайин ака-укалари билан бир уйда яшаши жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Аёлга қайин ака-укалари номаҳрам бўлгани учун бир хона ёки квартирада яшашлари жоиз эмас. Агар ҳовли ёхуд квартира у ерда бирга яшайдиган номаҳрамлар бир-бирларига кўзи тушмайдиган даражада кенг бўлса, унда  қайин ака-укалар билан яшашнинг зарари йўқ. Бироқ улар билан бир дастурхон атрофида ўтириб таомланиш мумкин эмас. Чунки одатда аёл овқатланиш ва уй-рўзғор ишларини қилишда барча авратини тўлиқ беркитиб юра олмайди, валлоҳу аълам.

Илова: маҳрамлар ҳақида батафсил жавоб олиш учун қуйидаги фатвога мурожаат қилинг:
1) Маҳрамлар ҳақида
2) Қайин сингил маҳрам саналадими?

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг