Узрли ҳолатдаги аёл эрини қандай қониқтиради?

7

Савол:

Аёл узрли ҳолатда бўлса, эр аёлидан уни қониқтиришини талаб қилса, аёл қандай йўл тутиши керак?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Аслида кўпхотинлик мана шу каби мушкулларга энг афзал ечим ҳисобланади. Бу масалалар кимнингдир назарида арзимас бўлиб кўринаётган бўлиши мумкин. Лекин ҳаётда шу каби муаммолар аксар оилаларда тотувлик йўқолишига, ҳатто оила бузилишига, энг камида ҳаром ишларга қўл уришга сабаб бўлади.

Жавобга келадиган бўлсак, бунинг ечими бор. Аёл қўли, оёқлари ўртаси, қўлтиқлари ёхуд кўкраклари ёрдамида эрини қониқтириши мумкин ва бу шариатга зид эмас, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion7 комментариев

  1. Ассалому алайкум,Харом ва нажосатнинг фаркини тушунтириб берсангиз.нос чекса тахорат бузиладими?чучка гуштини ушласачи?кандай харом ёки нажосатлар тахоратни бузади?

  2. Assalamu aleykum. Savolim agar ayol shu uzurlik paytida qoli,qoltigi,oyogi,kokragi orqali erkakni shaxvatini qondirsa gusl qilinadimi? ayolchi?

    • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
      Алҳамдулиллаҳ;
      Бундай ҳолатда аёл ғусл қилмайди. Эркакнинг шаҳвати чиққани учун у ғусл қилиши шарт, валлоҳу аълам.

  3. Ассаламу алайкум. Саволим шуки агар эр хотинини огзига жинсий азосини солса бу харомми?

Изоҳ қолдиринг