Кремацияда ишлаш жоизми?

0

Савол:

Кераяда ўликларни кўммай, ёқиб юборишар экан. Меннинг шу ишда ишлашим жоизми?

Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;

Йўқ, бу ишда ишлаш жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Маййитнинг суягини синдириш тирикнинг суягини синдириш билан баробардир” – деганлар (Абу Довуд (3207) ривояти). Яъни, инсоннинг ҳурмати ўликлигида ҳам, тириклигида ҳам бир хил ҳисобланади. Мурдани ёқиб юборишнинг гуноҳи тирик инсонни ёқиб юборишнинг гуноҳи билан баробардир. Шундай экан, бу ишда ишлашингиз жоиз эмас, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг