Қоғоз пуллар нисоби қанча?

0

Савол:

Қоғоз пуллар закотининг нисоби[1] қанча? Қоғоз пуллар нисоби тиллага қараб белгиланадими ёки кумушга қарабми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Доллар ёки ундан бошқа валюталардан иборат қоғоз пуллар нисоби тилла билан ўлчанганда йигирма мисқол, яъни 85 грам олтин қийматига тенг бўлади. Кумуш билан ўлчанганда эса бир юз қирқ мисқол, яъни 595 грам кумуш қийматига тенгдир. Қоғоз пуллар нисоби закот вожиб бўлган вақтдаги олтин ёки кумуш қийматига қараб белгиланади.

Тилла ва кумушнинг нархи замон ва маконга қараб турлича бўлгани боис қоғоз пул нисобини ўлчашда улар иккисидан қай бирининг қиймати фақирларга манфаатлироқ бўлса, қоғоз пулнинг нисоби шунга биноан ўлчаниши афзалроқ[“Саудия доимий фатво қўмитаси”, 9/257].

Ҳозирги кунимизда кумуш қиймати (олдинги даврларга нисбатан) тилла қийматидан паст бўлгани боис, қоғоз пуллар закотининг нисоби кумуш қийматига биноан ўлчанади. Шунга кўра, кимнинг қоғоз пули кумушда закот вожиб бўладиган нисоб қийматига етса, ундан закот чиқаради. Кумушнинг нисоби тахминан 595 грамга тенг. Демак, 595 грам кумуш қийматига тенг пулга эга бўлган киши агар ушбу пулига ҳавл айланган[2] бўлса, унинг қирқдан бирини закотга чиқаради. Яъни қўлида мавжуд валютанинг ҳар мингдан йигирма бешини закотга чиқаради[“Саудия доимий фатво қўмитаси”, 9/254]. Валлоҳу таоло аълам.

Муҳаммад Солиҳ Мунажжид

Манба: IslamQA

[1] Нисоб дегани муайян миқдор мол-мулкдан иборат бўлиб, киши бу миқдор мол-мулкка эга бўлса, унга закот вожиб бўлади.

[2] Ҳавл айланиши деганда, мол-мулк нисобга етгандан кейин роппа-роса бир йил ўтиши назарда тутилади.

Изоҳ қолдиринг