Типратикан гўшти ҳалолми?

0

Савол:

Типратикан гўшти ҳанафий мазҳабида ҳалолми ёки ҳаромми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Типратикан гўштини ейиш ҳанафий мазҳабига кўра ҳаром саналади. Бунга Абу Довуд (3799) ривоят қилган: “У нопок ҳайвон” маъносидаги ҳадисни далил қилишган. Имом Аҳмад ҳам типратиканни ҳаром дегани ривоят қилинган.
Шофеий мазҳаби уламолари мазкур ҳадисни заиф санаб, типратиканнинг ҳаром эканига бошқа далил йўқ эканига таянган ҳолда унинг гўштини ҳалол дейишган, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг